Флик Араухонинг сотилишига қарши

Sherzod Nurmatov
21 июн 2024, 17:57
Уругвайлик футболчига кўплаб клублардан қизиқиш бор.

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳимоячи Рональд Араухонинг сотилишига қарши чиқди. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Футболчига бир қатор топ-клублар даъвогарлик қилмоқда. Унга "Бавария" катта қизиқиш билдирган.

Миш-мишларга кўра, каталонияликлар тахминан 100 млн евролик таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бироқ "кўк-анорранглилар" устози уругвайлик футболчига умид боғлаяпти ва уни йўқотишни истамаяпти.

25 ёшли марказий ҳимоячи ўтган мавсум барча турнирларда 37 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган ва 2 та голга ассистентлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›