UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  0 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  9 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  3 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  5 13:26Аёллар футболи: Терма жамоа Жаҳон чемпионатига тайёр ҳам, лойиқ ҳам эмас  6 12:26"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди  0 11:48"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 10:55"Интер" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  5 10:33"Ювентус" "Ман Сити"нинг асосий юлдузларидан бирини жамоага қўшиб олишни хоҳламоқда   2 10:07Кэррик "Борнмут"га қарши ўйинидаги ҳакамликни танқид қилди   0 09:42Қоил! Марокаш етакчиси Африка Миллатлар Кубоги совринини қабул қилмаслигини маълум қилди  9 09:15Эрон терма жамоаси етакчиларидан бири четлатилди  16 08:50Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Албания ва Россияга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  0 08:264-тур мухлислар ташрифи. Энг кўпи Фарғонада, энг ками Самарқандда  15

Фирдавс Асадов: "Охиригача курашамиз" Янгиликлар

Фирдавс Асадов: "Охиригача курашамиз"

Про-лиганинг 23-турида "Нурафшон" сафарда "Нефтчи" билан беллашди. Учрашув 1:1 ҳисобида якун топди.

Шу тариқа, меҳмонлар Суперлига йўлланмаси учун кечадиган плей-офф баҳсларига кичик имкониятни сақлаб қолди. Ўйиндан кейин "Нурафшон" ҳужумчиси Фирдавс Асадов билан суҳбатлашдик.


Баҳс ҳақида

- Жудаям курашларга бой баҳс бўлди. Чунки рақиб ўз мухлислари қаршисида тўп тепмоқда. Уларга ҳам ғалаба зарур эди. Шу ўринда биз ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқдик. Лекин  омад биздан очиқчасига юз ўгирди.


Ғалабага нима етишмади?

- Ғалаба учун бизда етарлича вазиятлар юзага келди, бироқ улардан унумли фойдалана олмадик. Инобатга олинмаган жаримадан гол ва 11 метрлик нуқтадан фойдаланганимизда ғалаба биз томонда бўлиши мумкин эди.


Плей-оффга йўл олиш имконияти борасида

- Ҳозирда бизда кичик бўлса-да имкониятимиз бор. Биз охиригача курашамиз. Худо хоҳласа охирги турда бор кучимизни ишга соламиз.


Муваффақитясизликлар тўғрисида

- "Нурафшон" жамоаси мавсум аввалидан асосий мақсади Суперлигага йуланмани қўлга киритиш эди. Афсуски, айрим сабабларга кўра ҳозирда плей-офф учун ҳаракат килмоқдамиз. Кўплаб ўйинларда ўз даражамизда ўйнай олмадик ва бу бизга мавсум якунида қимматга тушмоқда. Лекин имкониятимиз бор экан, таслим бўлмаймиз.


Шароитлар борасида

- Ҳозирда шароитларга келадиган бўлсам ёмон эмас. Авваламбор вилоят ҳокимимиз Ботир Комиловичга минаттдорчилик билдирамиз. Улар ҳар тамонлама бизга кўмак бериб турибди.


Фаолияти ҳақида

- Жароҳатим борлиги сабабли маълум муддат  футболдан четда қолдим. Лекин вақт ўти  яна майдонга қайтдим.  Фурсатдан фойдаланиб менга ишонч билдирганлари учун Усмон Қудратовичга катта раҳмат айтаман. Улар туфайли яна қадрдон жамоамга қайтдим.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика