UZ

Сўнгги янгиликлар

03:25Моуриньо “МЮ” билан шартномани узайтирмоқчи, фақат...  3 02:46Расман. “Ньюкасл” сотувга қўйилди  0 02:31А Серия. “Беневенто” саккизинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  0 02:22“Лас-Пальмас” - “Сельта”. Учрашувда 7 та гол киритилди  0 02:06Марез “Лестер”ни мағлубиятдан қутқариб қолди  0 01:11Хосеп Гвардиола: “Наполи” бизни тор-мор келтириши мумкин”  2 00:05У барибир Марадона эмас  75 23:55Январда сафдан чиққан “Тоттенхэм” ҳимоячиси “Реал” билан ўйинда майдонга тушиши мумкин  0 23:50Olamsport: МакГрегор билан жанг қилишмоқчи, дзюдочиларимиз ЖЧга жўнаб кетишди  0 23:42Агар Лео Месси гол урса...  30 23:31Спортчилар ижтимоий тармоқларда  20 23:13А Серия. "Ювентус"дан олдин охирги марта ким чемпион бўлганди? (ФОТО)   8 22:44“Амкар” ва “Тосно” нурсиз дурангга имзо чекишди  2 22:35Роберт Левандовски: "Бавария" футболдан завқ олиши керак"  1 21:56Франческо Тотти: "Роналду, Месси ва Неймар - ўзга сайёраликлар. Криштиану қолганларни ортда қолдирди"  34

FIFA.com: Қосимов Ўзбекистонга ишонч бағишлай олади Янгиликлар

FIFA.com: Қосимов Ўзбекистонга ишонч бағишлай олади

Футболда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Айнан шу нарса футболни бошқа спорт турларидан кўра мафтункорроқ бўлишини таъминлайди.
Унда муваффақиятни матонат ва фидоийлик каби сифатлар олиб келади. Фақат шу йўл билан йиқилгандан кейин ҳам қайта туриб, олға давом этиш мумкин.

Сўнгги вақтлардаги кўнгилсизликларни унутиб, 6 ва 10 сентябрларда Иордания терма жамоасига қарши ўйинларга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоасида ҳам умид ҳали сўнмаган. Ушбу жуфтлик ғолиби Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бориш йўлида Жанубий Америка қитъаси вакили билан ноябрь ойида кураш олиб боради.

“Оқ бўрилар” бу босқичга ўз тарихларида иккинчи марта етиб келишди ва бу сафарги натижа олдингиси каби кўнгилсиз бўлмаслигига умид қилишмоқда. Аввалги сафар Германия 2006 йўлида ушбу босқичда Бахрайнга имкониятни бой беришганди.

Ўша мағлубиятни ҳаммадан ҳам яхши хотирлайдиган инсон, терма жамоанинг айни вақтдаги бош мураббийи Миржалол Қосимовдир. У ўшанда ҳар икки ўйинда ҳам иштирок этган. Ҳозир у аламли муваффақиятсизликларни унутиб, ўрнидан тура олди ва энди жамоаси билан навбатдаги бахсларга тайёргарликни бошлади. Ўзбекистон учун бу йўл Жанубий Америка қитъаси вакили билан якун топмоғи лозим.

Ҳақиқатдан ҳам 42 ёшли мураббий ўтган йилнинг июнь ойида терма жамоа бошқарувига тайинлангандан буён кўп ишни амага оширди. Жамоа билан Осиё қитъаси саралаш баҳсларининг тўртинчи босқичида Қатар, Эрон ва Ливан устидан ғалабага эришди. Шунингдек ўз уйида Жанубий Корея билан ҳам дуранг ўйнади ва Бразилияга тўғридан тўғри бериладиган йўлланмани, фақат голлардаги фарқ сабаб бой берди.

“Бу биз учун шармандали натижа бўлди. Чунки биз Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритганимизни мухлисларимиз билан бирга нишонлашимиз мумкин эди”, дейди Қосимов. Унинг жамоаси Қатарга қарши кечган ўйинда 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса-да, бу терманинг мундиалга чиқиши учун етарли бўлмади. 

Шунга қарамай собиқ ярим ҳимоячи ишончни йўқотгани йўқ ва жума куни бўлиб ўтадиган Иорданияга қарши “жанг”га тайёрланмоқда. Ўзбекистондаги жавоб учрашуви эса келаси сешанбада бўлиб ўтади. “Биз ҳудди олдинги иштиёқ билан курашишда давом этишимиз керак”, дейди Қосимов. “Ҳаёт давом этади ва биз йўлимизда учраган барча тўсиқлардан ўтишимизга тўғри келади”.

Қимматли тажриба
Қосимов терма жамоа билан бу босқичдаги мағлубият аламини татиб кўрган термадаги ягона инсон эмас. Сервер Жепаров ва Тимур Кападзе ҳам 2005 йилдаги Бахрайнга қарши ўйинда иштирок этишган ва терма жамоа мураббийи уларнинг бу тажрибаси Иорданияга қарши кечадиган ўйинда асқотишидан умидвор.

Бахрайнга қарши ўйинда иштирок этган яна бир футболчи – терма жамоа дарвозабони Игнатий Нестеров жароҳати туфайли майдонга туша олмайди. Ёш қанот ҳимоячиси Шохрух Гадоев ҳам жароҳат сабаб бу ўйинда ўйнамайди. Шундай бўлишига қарамай, уларнинг иштирок эта олмаслиги жамоанинг кайфиятига салбий таъсир қилмайди. Жепаров ва Кападзе, “Анжи” ярим ҳимоячиси Одил Ахмедов каби бир неча истеъдодли футболчилар билан майдонга тушишади. 25 ёшли Одил Бразилия 2014да иштирок этиш учун бор кучи билан ҳаракат қилишини таъкидлади.

“Халқимиз мудиал йўлланмасини қўлга киритишимизни жуда истаётганликларини биламиз ва бор кучимиз билан бу ишни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Худо хоҳласа, бу орзуларни рўёбга чиқарамиз”, дейди футболчи. “Иорданияга қарши имкониятларимиз яхши. Ютсак Жанубий Америка жамоасига қарши ўйинаймиз. Шундоқ экан, бизни Жаҳон Чемпионатидан 4та ўйин ажратиб турибди”.

Жамоада ўзига бўлган ишонч кучли. Бу ишончни уларга 2005 йилги ўша учрашувда аламли мағлубиятни татиб кўрган инсон сингдира олган. У ўзининг аламли тажрибасини энди ғалаба йўлида қўллайди. Нима бўлганда ҳам, мундиал йўлланмаси осонлик билан қўлга киритилмайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувида ишлаган барча ҳакамлар мавсум охиригача четлатилди “Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувида ишлаган барча ҳакамлар мавсум охиригача четлатилди
Олий Лига 24-турида доирасидаги“Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинидаги...  247
Олий лига. "Бунёдкор" юта олмади, "Бухоро" ва "Пахтакор"дан ғалабалар Олий лига. "Бунёдкор" юта олмади, "Бухоро" ва "Пахтакор"дан ғалабалар
Бугун олий лигада 24-тур учрашувларининг яна учтаси бўлиб ўтди.  189
Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади
Испания премероси 8-туридан ўрин олган марказий ўйин Мадриддаги...  107
Испания. "Реал Мадрид" қийин лекин муҳим ғалабага эришди Испания. "Реал Мадрид" қийин лекин муҳим ғалабага эришди
Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Хетафе" –...  118
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: