Шахзода Али бин Ҳусайин бошчилигидаги Иордания футболи расмийларидан иборат делегация 9 сентябрь куни Тошкентга учиб келди. ФИФА вице-президентини Тошкент Халқаро Аэропортида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов кутиб олди.
Таъкидлаш лозим, Шахзода Али бин Ҳусайн 10 сентябрь куни соат 11:00да Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионини бориб кузатади ва ОАВ ҳодимлари билан учрашади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Иордания миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш плей-офф жавоб учрашуви 10 сентябрь, сешанба куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади.