

Душанбе халқаро аэропортида жаҳон футболи раҳбарини Тожикистон футбол федерацияси раҳбарияти илиқ кутиб олди.
Расмий ташриф доирасида ФИФА президенти Жанни Инфантино Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон қабулида бўлади.
Бундан ташқари, Жанни Инфантино Тожикистон футбол федерацияси раҳбарияти билан расмий учрашувлар ўтказиб, мамлакатда футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. ФИФА президенти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё футбол ассоциациясининг саккизинчи Конгрессида ҳам иштирок этади.








