UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26"Championat.asia" ходимлари бугунги учрашувлар натижасини тахмин қилишди  17 22:25РПЛ. "Ростов" янги мавсумни ғалаба билан бошлади  84 22:13Черишев Россияга қайтишни истамади   3 22:05ЕЧЛ 2020/21 йилги мавсумнинг дастлабки саралаш раунди бошланди  1 22:00Карикатура: Месси "Наполи"дан чўчияпти  9 21:40А Серия клуби Давид Силванинг трансферини қачон эълон қилиши маълум  6 21:23ЕЧЛ. Каканинг кечаги ўйинларга берган тахмини қанчалик ўзини оқлади?  11 21:11Томоша қилинг. "Бавария" ва "Челси" жамоалари ўртасидаги финал  5 21:05Рамос: “Кўпроғини хоҳлагандик”  15 20:40Бензема ЕЧЛ тўпурарлари рўйхатида Левандовскини қувиб ўтди  13 20:25ФНЛ. Галиулин захирадан майдонга тушган баҳсда “Нефтехимик” мағлубиятга учради  1 20:24Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" - "Неман" 1:1  0 20:05“Ювентус” эрта истеъфо учун Саррига 20 млн евро тўлаши мумкин  17 19:53Беларусь. "Энергетик-БГУ" кетма-кет иккинчи ўйинда дуранг ўйнади  11 19:42Нестеров, Қиличев, Касминин ва Жасур Азимов "Қизилқум" сафида майдонга тушишди  11

ФИФА Фарғонанинг «Нефтчи» клубини жазолади Янгиликлар

ФИФА Фарғонанинг «Нефтчи» клубини жазолади

ФИФА Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ва россиялик ҳужумчи Вячеслав Сушкин ўртасидаги баҳс борасида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон клуби 29 ёшли футболчига ойлик маошларини тўлашдан бош тортган. ФИФА шу йилнинг 28 февраль куни 2018 йил 1 июль куни бекор қилинган шартнома бўйича клуб футболчига қолиб кетган маошларини тўлаш ҳақида қарор қабул қилганди. Бироқ ҳозирга қадар «Нефтчи» бу талабни бажаргани йўқ.

Якунда 18 июнь куни ФИФА Фарғонанинг «Нефтчи» клубига яқин уч трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга таъқиқ қўйди. «Нефтчи» Вячеслав Сушкин билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилганидан кейингина янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказа олади. Россиялик футболчининг ҳуқуқини Catenaccio Sports Agency компанияси ҳимоя қилмоқда.

Вячеслав Сушкин 2018 йил бошида Фарғонанинг «Нефтчи» клуби билан шартнома тузганди. Клуб сафида иккита учрашувда (жами 46 дақиқа ҳаракат қилган) майдонга тушган ҳужумчи ўша йил ёзда шартомани бекор қилганди.



Мирон Гойхман

Рейтинг: -31   

Фикрлар

+7   
21 июн 16:50:19
T-Killer
Tufta xujumchiga pul to'lash alam qilsa keraga ayniqsa 2 ta o'yin, bironta karomat ko'rsatmagan. Xalqimiz 7 o'lchab bir kes deb bekorga aytmagan , endi qurttay sanab berasilar. Bu ish bizni transferlar va legionarlar bilan qanday ishlashimizni ko'rsatib turibdi. SHARMANDA
+4   
21 июн 17:04:44
Uzbek_86
Шу Нефтчини йук киворишмаса булдида. Нима килсаям Нефтчини барибир ёктираман. Узб даги энг зур дерби бу нефти ва Навбахор уртасида буларди. Курамиз Бир гап булар
+3   
21 июн 17:45:51
barcelonna
Унака эмасда акалар, ахир россиялик экан пулини бериларда договор булгандан кейин. Узбек булса экан екмай колса кетига бир тепиб хохлаган жойинга бор дегани.
+3   
21 июн 17:05:02
Ўзбеклигим фахрим
Ал Садд Ал Карама жамоаларини енгган 5 карра Ўзбекистон чемпиони бўлган жамоа шу Нефтчи бўлади. Шунчалик жамоа қай аҳволга тушиб турибди одам жуда ачинади Нефтчи Пахтакор Навбаҳор қандай зўр шиддатли чемпионат эди Ўзбекистон чемпионати.
+3   
21 июн 16:55:33
☆Sadriddin☆
Qanaqa kunlarga kimlarni qo‘liga qolib ketding Neftchi
+2   
21 июн 18:10:45
Navbaxorim
neftchiga chin yurakdan achinaman uzim namanganlikva navbaxor muhlisi bulsamda neftchiga befarq emasman uzbek futbolini kuchli klublaridan biri (hozir ham).Neftchiga tezroq uzini tiklab super ligaga qaytishni va vodiyimz sharafini navbaxor quqon anjonla bn birga himoya qilishini tilayman.afsuski bunaqa buqqorin mansabdorla jamoalani chempionatni futbolni sindirdi
+2   
21 июн 17:40:49
☆Sadriddin☆
bu oq quloq o‘rtoqlik uchrashuvlarida o‘zini yaxshi tomolama ko‘rsatgan ekan chempionat boshlanishiga yaqin travma oldim deb yotib olgan shartnoma
tuzilganidan keyin. O‘zini eski travmasi bo‘lgan ekan
1-Turda nasaf bilan Farg‘onada safarda sug‘diyona bilan o‘yinda maydonga tushgan. Nasaf bilan o‘yinda ukol yordamida o‘ynagan ekan
+2   
21 июн 17:17:02
Арсенал 14
Shu Neftchiga, õzbek futboliga legionerni nima keragi bor. Undan kõra õzimizni futbolchilarni legionerga aylantirish kk. Bitta legioner 10-20 ta uyinchini pulini oladi, shu pullar õzimizni qorakõzlarga qolsa, õzimizga ishlatsa yaxshi emasmi. Legionerdan biznikilar kõp narsa õrganishadi deyishadi. Qani kim nima õrgandiyu, nimalarga erishdi shuncha yildan beri
+2   
21 июн 17:12:59
Fazliddin Usmonov
Uzbek_86 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу Нефтчини йук киворишмаса булдида. Нима килсаям Нефтчини барибир ёктираман. Узб даги энг зур дерби бу нефти ва Навбахор уртасида буларди. Курамиз Бир гап булар
Uni birov yuq qilmaysptiku. Uzizi o'zi yuq qilyapti
+1   
21 июн 16:56:20
milan_kaka81
Yoq pulga shuncha mashmasha...
   
21 июн 23:52:33
E'LCHINBEK
Bir tiyin bermaslik kerak bundaqa uyunchiga 46 daqiqa o'ynab yana pul so'rabdila xarom
   
21 июн 19:31:56
Excalibur
Энг кизиги айни дамда шу Славажонни квартирасини ремонт киляпман яхши бола Нефтчи берилар пулини ментга пул бериш керак .
   
21 июн 18:53:04
JALOLADDİN
Uzbek_86 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу Нефтчини йук киворишмаса булдида. Нима килсаям Нефтчини барибир ёктираман. Узб даги энг зур дерби бу нефти ва Навбахор уртасида буларди. Курамиз Бир гап булар
Йўқ қиладила хали нефтчини
   
21 июн 17:52:01
Polkovnik
Neftchini raxbarlari Neftchini sindirdi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг