UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  0 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  2 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  3 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  8 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  22 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  50 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8

Фарруҳ Икромов: "Локомотив"ни мағлубиятга учратишимиз шарт эди" Янгиликлар

Фарруҳ Икромов: "Локомотив"ни мағлубиятга учратишимиз шарт эди"

Тошкент дербисида "Бунёдкор" "Локомотив"дан устун келди.

Учрашув давомида рақибидан ҳар жабҳада устун келган "қалдирғочлар" ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз ҳисобига уч очкони ёздириб қўйди. Баҳсдан сўнг заҳирадан майдонга тушиб "Бунёдкор"нинг ўйинини кучайишига ҳисса қўшган Фарруҳ Икромов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўтган турда учралган мағлубиятдан сўнг ўзимизга келишимиз қийин бўлди. Муҳими ўша беллашувда йўл қўйган хатоларимизни такрорламасликка ҳаракат қилдик. Мураббийлар штаби машғулотларда ва учрашувга тайёргарлик жараёнида керакли ва зарур кўрсатмаларни беришди. Жамоадошларим билан ўзимизни қўлга олдик ва руҳий жиҳатдан мазкур баҳсга қадар тиклана олдик. Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бошқаси бизни қониқтирмасди.

 "Локомотив" ҳам кучли жамоа. Лекин, улардаги вазиятни ҳам тўғри тушуниш керак. Назарий машғулотларда "Локомотив"ни ўрганганимизда стандарт вазиятларда бошқача ҳаракат қилишини кўргандик ва буни кутгандик. Уларда бўйдор футболчилар борлиги сабаб иккинчи қаватда етарлича муаммо туғдиришади. Рақибга имконият қолдирмаслик учун бор кучимиз билан олдинга интилдик",- дейди Фарруҳ Икромов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика