UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09Зидан "The Best" маросимида Мбаппега "Реал"га ўтишни маслаҳат берди  0 11:58Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  2 11:33"Тоттенхэм" собиқ футболчиси: "Салоҳнинг голи хатто АПЛда ҳам энг яхши бўлмаганди"  8 11:29"Фенербахче" ва "Бешиктош"да дуранг, Лорис Кариус ажойиб ўйнади, Бабелдан супергол ВИДЕО  0 11:20The Best маросимининг энг ёрқин жуфтликлари  11 10:52"Норин" дарвозабони Муҳриддин Аҳмедов жамоани тарк этган  1 10:52Рамос: "Модрич учун хурсандман, худди мен энг яхши футболчи деб топилгандек бўлдим"  4 10:48"Навбаҳор" мухлислари сиз билан фахрланади  12 10:47Златко Далич: "Модрич ҳақли эди"  2 10:22Olamsport: Бугун Нигина Абдураимова кортга чиқади, МакГрегордан Рамзан учун узр сўрашни талаб қилишди ва бошқа хабарлар  3 10:22Карикатура: Лука Модричга аталган йил  6 09:55Ракитич Модрич ҳақида: Бутун Хорватия сен билан фахрланади   2 09:45Пеле Модрични табриклади   0 09:35АПЛнинг 5 клубига “Бенфика” дарвозабони керак   1 09:25Фабио Капелло: Месси ва Роналду тақдирлаш маросимига келмай, ҳурматсизлик кўрсатди   6

Фарҳод Абдуллаев Марказий Осиё футбол ассоциациясида иш бошлади Янгиликлар

Фарҳод Абдуллаев Марказий Осиё футбол ассоциациясида иш бошлади

ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев Марказий Осиё футбол ассоциациясининг Ҳакамлар қўмитасига раис этиб тайинланди.

У МОФА таркибидаги қўмитага раҳбарлик қиладиган илк ўзбекистонлик бўлди.

43 ёшли Фарҳод Абдуллаев Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтининг “Футбол” факультети магистри бўлиб, 2004 йилда “Футбол ҳакамларининг тайёргарликларидаги муаммолари” мавзусида диссертация ёқлаган. 2007 йилда эса Ҳиндистонда таълим олиб қайтган.

Фарҳод Абдуллаев меҳнат фаолиятини 1993 йилда Ўзбекистон чемпионати ўйинларида ҳакамлик қилиш билан бошлаган. 2001 йилдан эътиборан ОФК ва ФИФА ҳаками сифатида ўйинларни бошқарган. 13 йиллик ҳакамлик фаолиятидан сўнг, ҳакамлар назоратчиси сифатида 2007 йилда иш бошлади. 1 йил ўтиб, Фарҳод Абдуллаевни ОФК Ҳакамлар бошқармасига ишга таклиф қилишади.

2009 йилда Фарҳод Абдуллаев Осиёнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири Чемпионлар лигаси мусобақаларининг ҳакамлари назоратчиси этиб тайинланди. Бундан ташқари, ОФКнинг терма жамоалар ўртасидаги барча нуфузли мусобақаларининг финал босқичида, айниқса, 2015 йилги Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубоги мусобақасида ҳам шу вазифани муваффақиятли бажаргач, 2017 йилда Ҳиндистонда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ҳакамлар назоратчиси сифатида таклиф қилинди. 2018 йилда эса, Россияда бўлиб ўтган футбол оламининг энг нуфузли турнири - жаҳон чемпионати ўйинларида ҳакамлар назоратчиси сифатида иш олиб борди. Ўзбек, рус ва инглиз тилларида эркин сўзлаша олади.

Таъкидлаш керакки, Фарҳод Абдуллаев МОФА Ҳакамлар қўмитаси раислигига қадар, 2015-2016 йилларда ОФКнинг ҳакамлар қўмитасининг аъзоси сифатида ҳам фаолият юритган.

Фарҳод Абдуллаевдан ташқари, шунингдек, эронлик Аҳмадризо Баратий МОФАнинг Тартиб-интизом қўмитаси раиси этиб тайинланди. 42 ёшли Баратий Испаниянинг халқаро спорт ҳуқуқшунослиги институти ва Эроннинг бир қанча шу соҳадаги таълим муассасаларида ишлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Эрон футбол федерацияси, ОФК ва ФИФАнинг Тартиб-интизом қўмиталарида ишлаган. 2018 йилда эса ОФКнинг футбол менежерларини тайёрлаш халқаро ўқув курсини тамомлаган. Инглиз ва форс тилларида эркин сўзлаша олади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, МОФАнинг қўмиталари сони бугунги кунга келиб 4тага етди. Ҳакамлар қўмитасида - Фарҳод Абдуллаев, Тартиб-интизом қўмитасида - Аҳмадризо Баратий раислик қилаётган бўлса, Маркетинг қўмитасида - Афғонистон Футбол Федерацияси Бош котиби Сайид Али Оғазода, Мусобақалар қўмитасида эса Қирғизистон футбол федерацияси биринчи вице-президенти Достонбек Конокбаевлар раислик қилишмоқда.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
27 авг 12:47:08
yusufxoji
Бир тийинга қиммат порахўр судъялардан бири эди... Отаси каби футболни ўз даромади манбаи деб билувчилар тоифасидан!!!
-1   
27 авг 12:39:50
Ilhom fc Bayern Munch
kim bu?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. "Металлург" Наманганда дуранг ўйнади Суперлига. "Металлург" Наманганда дуранг ўйнади
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  252
Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  161
Суперлига. "Нефтчи" "Насаф"ни мағлуб этди Суперлига. "Нефтчи" "Насаф"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Нефтчи" -...  101
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг