UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  29 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  6 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  8 17:45Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  48 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0

“Фарғона вилояти ҳоким кубоги-2018” кундалиги: Учинчи кун Янгиликлар

“Фарғона вилояти ҳоким кубоги-2018” кундалиги: Учинчи кун

Фарғонада давом этаётган мусобақа ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Кеча “А” гуруҳида навбатдаги иккинчи тур ўйинлари ўтказилди. Биринчи турдан фарқли равишда бу тур голларга бой бўлди.


ҲУЖУМЧИЛАР ГОЛ УРГАН ЎЙИН

Биринчи турда мағлубиятга учраган “Қўқон-1912” жамоаси иккинчи турда рақибини аяб ўтирмади. “Цементчи”га қарши майдонга тушган Нўъмон Ҳасанов шогирдлари қувасойликлар дарвозасига бешта тўп киритишди. Барча голлар ҳужум чизиғи вакиллари ҳисобига ёзилди. Голларнинг иккитасига Баҳодир Пардаев муаллифлик қилган бўлса, кеча туғилган кунини нишонлаган Носир Отақўзиев ҳам рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Бундан ташқари, Игорь Таран ва сербиялик ҳужумчи Ненад Лукичлар ҳам тўп киритишга муваффақ бўлишди.


“Вилоят Ҳоким Кубоги-2018”
“А” гуруҳи
2-тур
“Қўқон-1912”  – “Цементчи” – 5:1 (3:0)
Ҳакамлар:
Олим Тўйчибоев, Равшан Кападзе, Шохрух Аъзамов.
Назоратчи: А. Ўринов.
Голлар: 
Баҳодир Пардаев – 28, 37, Носир Отақўзиев – 42, Игорь Таран-75, Ненад Лукич-83.  –  Жамшид Тўрақулов-55.
«Қўқон-1912»: 12. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов (14. Дониёр Ҳасанов-46), 7. Жамшид Ҳасанов (23. Александр Мерзляков-70), 9. Носир Отақўзиев (17. Игорь Таран-70), 18. Баҳодир Пардаев (11. Ненад Лукич-46), 19. Суҳроб Бердиев (8. Собир Ҳамидов-70), 77.Мурод Ҳолмуҳаммедов, 26. Акмал Холмуродов (5. Жалил Кимсанов-46), 27. Даврон Ҳошимов, 70. Қувондиқ Рўзиев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев.
«Цементчи»: 80. Шуҳрат Раҳмонов, 2. Бобур Исроилов 4. Зафар Исроилов, 5. Элбек Қорабоев,  7 . Шохруҳ Муродов, 8. Азиз Фозилов, 10. Маматвали Нуриддинов, 13. Жамшид Қобилов,15. Нозим Бобожонов, 18. Жамшид Тўрақулов, 19. Эламон Каримов.
Захира: 1. Нодир Муҳаммаджонов, 6. Рустам Солижонов, 9. Абдуқодир  Артиқов, 14. Илҳом  Ваҳобов, 22. Жаҳонгир Икромов,  23. Шерзод Соҳибжонов,  27. Достон Рашидов.

 

“ИСТИҚЛОЛ” ГУРУҲ ПЕШҚАДАМИ

Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси ушбу турда муҳим ғалабага эришди. Усмон Асқаралиев шогирдлари  Қирғизистоннинг “Ўш” жамоасига қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Мазкур ғалабадан кейин “Истиқлол” тўплар нисбатига кўра гуруҳ пешқадамига айланди.

Ушбу баҳсда фарғоналиклар сафида 2011 йилда Мексикада ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бири Давлатбек Ёрбеков майдонга тушди.

Шунингдек, “Нефтчи” жамоасининг собиқ аъзоси Ризо Айвазов ҳам “Истиқлол” лагерида пайдо бўлди.


 “Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“А” гуруҳи
2-тур
“Истиқлол” – “Ўш”  – 2:0
“Истиқлол”:
Н. Ашурматов, А. Мадалиев, Қ. Муҳаммаджонов, Д. Ёрбеков, Б. Аминжонов, Х. Холиқов, А. Файзуллаев, А. Жўрабоев, А. Хожимирзаев, Ҳ. Шокиров.
Захира:  А. Раҳимзода, С. Асқаралиев, Р. Абдуҳамидов, Р. Айвазов, А. Бердиев.
 


ЖАНОВОР ДУРАНГ

Кутилганидек  “Нефтчи” – “Машъал” ўйини ҳам мусобақанинг безагига айланди. Киргулида бўлиб ўтган учрашув шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.

Биринчи бўлиб “Нефтчи” футболчиси Абдулазиз Юсупов ҳисобни очди. Лекин кўп вақт ўтмай, муборакликлар мувозанатни тиклашди. Хумоюн Муртазоев фарғоналиклар дарвозасига йўл топа олди.

Ушбу ўйинга ташриф буюрган кўплаб мухлислар ажойиб баҳсга гувоҳ бўлишди.



“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“А” гуруҳи
2-тур
 “Нефтчи” – “Машъал” 1:1 (0:0)
Гол:
Абдулазиз Юсупов. – Ҳумоюн Муртозоев.
“Нефтчи”: 35. Фарруҳ Турдалиев, 88. Аббос Махсталиев, 87. Авазбек Ўлмасалиев, 35. Даврон Маматов, 33. Илҳом Юнусов, 20. Алишер Саматов, 17. Суннатилло  Эрматов, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 10. Абдулазиз Юсупов, 9. Темур Усмонов, 3. Шукурали Пўлатов
Захира: 1. Акмал Ортиқов, 77. Ислом Каримов, 70. Миржамол Неъматов, 94. Даврон Исақов, 24. Отабек Аҳмаджонов, 19. Жавоҳир Расулов, 34. Иқбол Бобохонов
“Машъал”: 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Искандар Шайкулов, 3. Сардор Раҳмонов, 8. Мирзакамол Камолов, 10. Хумоюн Муртазоев, 16. Марадона Сафаров, 22. Бобур Қосимов, 23. Акрам Баҳриддинов, 31. Дмитрий Башлай, 77. Жамолиддин Убайдуллаев, 96. Ахрор Иноятов
Захира: 30. Ботир Носиров, 6. Сардор Абдураимов, 13. Санжар Зокиров, 18. Шоҳжаҳон Қиличов, 19. Милан Спремо, 25. Мўмин Мелиев, 55. Жалил Асани.

 

2-турдан кейинги вазият

Истиқлол

2

1

1

0

2-0

4

Нефтчи

2

1

1

0

2-1

4

Қўқон-1912

2

1

0

1

5-2

3

Цементчи

2

1

0

1

2-5

3

Машъал

2

0

2

0

1-1

2

Ўш

2

0

0

2

0-3

0


 

ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗ ИККИНЧИ ЎЙИННИ ЎТКАЗИШАДИ

Бугун “Б” ва “С” гуруҳиларида 2-тур учрашувлари ўтказилади. Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги ўринбосарларимиз бугун “Зомин” жамоасига қарши майдонга тушишади. Учрашув соат 11:00да Фарғона давлат университетига қарашли спорт мажмуаси (ФарДУ) стадионида бўлиб ўтади.

 
АНОНС
“Б” гуруҳи
2-тур
31 январь (чоршанба)

Тошлоқ – Нефтчи-2    Нефтчи СК стадиони соат  11:00
Ўз Тонг Конг Хо – Ёзёвон лочинлари   Нефтчи СК стадиони соат 15:00
Навбаҳор дам олади.

“С” гуруҳи
2-тур
31 январь (чоршанба)

Зомин – Қўқон-1912 -2   ФарДу стадиони соат 11:00
Турон – Андижон    ФарДу стадиони соат 15:00
Ифтихор дам олади.

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика