UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Бобир Давлатов Тошкентда, у Ўзбекистонда қолиши мумкин  2 13:29Андрей Сидоров "Қўқон-1912"га қайтди  5 13:25Уч "галактикос" бир расмда. Улардан қайси бири буюкроқ? ФОТО  19 13:23Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватланг! (видео)  6 13:16“Локомотив” “Бухоро” билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда ФОТО + ВИДЕО  3 13:11Мурод Бобожонов: “Бухоро” билан бўладиган ўйинга қизғин ҳозирлик кўряпмиз"  2 13:08"Нефтчи" собиқ футболчисини қайтарди  7 13:01Моуриньо ўз устозини танқид қилди  5 13:00"Динамо"нинг Тошкентдаги йиғини тугади  2 12:32ОАВ: «Реал» аввалроқ Коутиньони сотиб олишдан бош тортган»  8 12:28Омар Моманидан янги карикатура: Мбаппе учун кураш давом этади  12 12:19Расмий хабар: "Обод" олий лигада қолди ва иккинчи даврада ўйнайди  14 12:09«Локомотив» аргентиналик ва бельгиялик футболчи харид қилишга яқин  9 11:55Акинфеев 2006 йилдан буён давом этаётган анъанани "бузиб қўйди"   5 11:40Гвардиола: "Реал" жуда кучли бўлгани туфайли, кетма-кет икки маротаба Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди"  4

24 апр 17:16
Янгиликлар

Европа лигаси. Финал чиптаси учун кураш бошланмоқда

Европа лигаси ярим финал учрашувлари бугун бўлиб ўтади.

Испанияда "испанча" ярим финал кўрамиз."Севилья" ўз уйида "Валенсия"ни қабул қилади.  Португалияда эса чемпионликни расмийлаштирган "Бенфика" ва Италияда чемпионликни расмийлаштиришга яқин турган "Ювентус" Европа лигаси финали учун кураш олиб боришади.

Испаниянинг иккала жамоаси ҳам чорак финал жавоб ўйинида фантастик ўйин намойиш қилиб, жуда қийин вазиятдан чиройли тарзда чиқиб кета олишди. "Севилья" кимсан "Порту"ни таслим этган бўлса, "Валенсия" "Базель" қарама-қаршилигида ғолиб холда якунлади. Кучли ирода ва ўткир ҳужум ташкил этадиган ушбу жамоалар энди финал чиптаси учун баҳс олиб боришади. Учрашувда фаворит жамоа деб ҳеч бир клубни айтиб бўлмайди. Бу ярим финал ўйинида ҳақиқий испанча футбол кўриш мумкин. "Валенсия" жамоаси узоқ йиллардан буён совринсиз қолиб кетмоқда ва жамоа айнан шу мусобақа орқали ўз чанқоқларини босишни исташмоқда. "Севилья" жамоаси айни пайтда жуда ёрқин футбол намойиш этишмоқда. Айниқса чорак финал жавоб ўйинидаги "Порту"га қарши кечган баҳс бунга ёрқин мисол бўла олади. Испания футболи ишқибозлари учун ушбу жуфтликдаги ўйин ҳақиқий "десерт" бўлади.
Иккинчи жуфтлик ўйини ҳам қизиқарлик борасида қолишмайди. "Бенфика" жамоаси ушбу турнирда қандай иштирок этишни яхши биладиган  клуб саналади. Ўтган йили айнан шу жамоа финалда "Челси"га рақиблик қилган эди. Сўнгги дақиқалар қурбони бўлган "Бенфика" бу йили ҳам бош соврин учун кураш олиб боради. Ушбу йўлда улар аввалига "Ювентус"ни доғда қолдиришлари талаб этилади.

Турин жамоаси Европа лигаси финалини ўз уйида қабул қилади. Табиийки ўзлари ҳам ушбу баҳсда иштирок этишни исташмоқда. "Ювентус" жамоаси ҳам кўп йиллардан буён халқаро майдонда соврин юта олмай келмоқда. Улар ушбу мавсумда Европа лигасида зафар қучишлари мумкин. Ўз уйларида бўладиган байрамга муносиб қатнашишни истаётган клуб, аввалига "Бенфика" қаршилигини енга олиши талаб этилади. Португалия клуби айни пайтда ўзининг яхши спорт формасида. "Ювентус"га ушбу тўқнашувда осон бўлмаслиги аниқ. Антонио Конте клуб тарихини янгитдан яратишни уч йил илгари бошлаб юбораган. Янги тарихни янги саҳифа билан бойитиш учун уларда яхши имконият мавжуд.
Ушбу тўрттала жамоа ичидан фақатгина иккатаси финалга йўл олади. Қайси жамоалар ҳал қилувчи ўйинда тўқнаш келишларини эса яна бир ҳафтадан сўнг билиб оламиз. Ҳозирча қизиқарли қарама-қаршиликларнинг 1-қисмини кузатиб оламиз.
Барчада имкониятлар тенг. Майдондаги баҳс эса ҳаммасига ойдинлик киритиб беради. Бу учрашувларни ўтказиб юборманг!

Европа лигаси, ярим финал. Дастлабки ўйинлар

"Бенфика" - "Ювентус" (00:05 "НТВ-ПЛЮС Футбол", "НТВ")
"Эштадио Да Луж" стадиони.
Бош ҳакам:
Жунейт Чақир (Туркия)

Тахминий таркиблар




"Севилья" - "Валенсия" (00:05 "НТВ-ПЛЮС Футбол2")
"Рамон Санчез Писхуан" стадиони.
Бош ҳакам:
Дамир Скомина (Словакия)

Тахминий таркиблар


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак
Бабаян “Обод”ни олса нима бўлади, деб кўп савол беришди. Мен зўр...  92
Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович! Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович...  79
Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий...  110
Футзал. "Олмалиқ" Осиё чемпионатини йирик мағлубият билан бошлади Футзал. "Олмалиқ" Осиё чемпионатини йирик мағлубият билан бошлади
"Олмалиқ" футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё...  63
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: