

Кеча, 1-турда Франция терма жамоаси Австрияни 1:0 ҳисобида таслим қилди. Иккинчи тайм охирида Мбаппе Кевином Дансо билан тўқнашувдан кейин бурнини синдириб олди ва алмаштирилди.
Le Figaro нашри хабарига кўра, 25 ёшли футболчи гуруҳ босқичидаги кейинги ўйинларда иштирок эта олмайди ва фақат Франция плей-оффга чиқа олса кейин майдонга тушиши мумкин.
21 июнь куни Франция Нидерландия, 25 июнда эса Польша билан тўқнаш келади.



