

Британиялик футболчилари Европа чемпионатлари саралаш баҳслари доирасида қаторасига 13-ғалабани тантана қилиб бу борада испанларга тенглашиб олишди. (Испания – 2007-2014, Англия 2014-2019).
Бу борада мутлақ рекорд Чехия терма жамоасига тегишли. Чехлар 1995-2002 йиллар оралиғида саралаш баҳсларда қаторасига 15 та учрашувда ғолиб чиқиб, бу борада рекордчи ҳисобланишади.



