"Эвертон"га бошқа мураббий тайинланиши мумкин

Mirjalol Normatov
17 мар 2018, 19:03
"Шахтёр" бош мураббийи Пауло Фонсека фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

"O`Jogo" нашри хабарига кўра, "кончилар" билан шартномаси якунланаётган Фонсекага "Эвертон" вакиллари таклиф билан чиқишган.

Фонсека "Шахтёр" бошқарувини 2016 йилнинг ёзида ўз қўлига олганди. Унинг қўл остида жамоа Украина чемпионати ва кубоги соҳиби бўлди. Шунингдек, ЕЧЛнинг 1/8 финалигача етиб борди.

Айни дамда Сэм Эллардайс қўл остидаги "Эвертон" АПЛда 37 очко жамғарган ҳолда 37 очко тўплаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: O`Jogo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›