UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  7 17:45Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 17:42Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 2:3 (онлайн ҳисоб)  28 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  46 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  5 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0

102 дақиқа давом этган "Эвертон" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйин жанговар дуранг билан якунланди Янгиликлар

102 дақиқа давом этган "Эвертон" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйин жанговар дуранг билан якунланди

Англия Премьер-лигаси 11-тур доирасидаги "Эвертон" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

"Эвертон" - "Тоттенхэм" 1:1

Гол: Женк Тосун (90+7) - Дели Алли (63)

"Гудисон Парк"

"Эвертон": Пикфорд, Динь, Мина, Холгейт, Сидибе, Делф, Ивоби, Уолкотт, Дэвис, Ришарлисон, Андре Гомеш.

"Тоттенхэм": Гассанига, Алдервейрелд, Орье, Дэвис, Санчес, Эриксен, Алли, Лукас Моура, Сиссоко, Сон Хён Мин, Ндомбеле.


Эвертон

Дженк Тосун - 90'

Премьер-лига . 11-тур

03/11/2019, 20:30

1
:
1
Тугади

Тоттенхэм

Деле Алли - 63'

Стадион: Goodison Park, 39001 томошабин

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

45'
90'
30'  Тео Уолкотт
68'  Тео Уолкотт (Дженк Тосун)
83'  Том Дэвис (Доминик Кэлверт-Льюин)
84'  Андре Гомеш (Гильфи Сигурдссон)
90'  Дженк Тосун
90'  Люка Динь
31'  Кристиан Эриксен
63'  Деле Алли
63'  Сон Хын Мин
65'  Танги Ндомбеле
73'  Танги Ндомбеле (Джовани Ло Чельсо)
79'  Сон Хын Мин
88'  Серж Орье (Хуан Фойт)
90'  Кристиан Эриксен (Райан Сеcсеньон)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ.

90+11. Эриксен ўз ўрнини Сессеньонга бўшатиб берди. 

90+7. "Эвертон" ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи туркиялик футболчи. У жарима майдончаси ичида тўпни боши билан Гассанига дарвозасига жойлаб қўйди.

90. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан 12 дақиқа қўшиб берилди.

88. Андре Гомешнинг вазиятидан сўнг ҳали ҳам ўзига кела олмаётган Серж Орье ўрнига Фойт туширилди.

87. Ўйин давом этмоқда. "Эвертон" ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилган ҳолда олдинга ўтмоқда.

84. Гомешнинг ўрнига Гильфи Сигурдссон туширилди.

83. Андре Гомешни занбилда майдондан олиб чиқиб кетишмоқда.

82. Ҳа, такрорий вазият кўрсатилди. Андре Гомешнинг оёғи синибди. 

81. Сон рақибга қарши ишлатган қўполлиги учун ўзини кечира олмаяпти ва йиғлаган ҳолда майдонни тарк этди.

79. Сон Хён Минга қизил карточка кўрсатилди.

79. Ёқимсиз вазият. "Эвертон" футболчиси майдонда ҳушсиз ётибди.

77. Сон Хён Минга тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳаммаси яхши, у ўйинни давом эттиради.

72. "Тоттенхэм" сафида ўзгариш: Ло Чельсо Ндомбелени алмаштирди.

69. "Эвертон" сафида ўзгариш: Женк Тосун Тео Уолкоттни алмаштирди.

65. Танги Ндомбеле рақибга қарши жуда ҳам қўпол ўйнади. Ҳакам эса футболчига бу иши учун сариқ карточка кўрсатди.

63. ГООООООООЛ!! Дели Алли жарима майдончаси ичига кирган ҳолда икки футболчини чалғитиб ўтиб кетди ва тўпни Пикфорд дарвозасига жойлаб қўйди.

61. Хавфли вазият! Ришарлисоннинг яқин масофадан берган зарбасини Гассанига ажойиб тарзда бартараф этди.

58. "Тоттенхэм" ортда қолган 1 соат давомида дарвоза томон аниқ зарба бера олмади, "Эвертон" эса фақатгина 1та аниқ зарба ижро этди.

55. Хавфли вазият! "Тоттенхэм" голга яқин келган эди. Жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпга ҳеч қайси футболчи улгурмади.

53. Бош ҳакам вазиятни VAR орқали қайта кўрди ва бу вазиятда пенальти йўқ деб топилди.

51. "Эвертон" жарима майдончаси ичида Сон Хён Мин йиқилди ва ҳакамдан пенальти сўрамоқда.

50. Иккинчи бўлимни "Эвертон" футболчилари кўтаринки кайфиятда бошлашди. Айнан улар кўпроқ ҳужумларга ўтишмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

46. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Ришарлисон яна бир бор жарима майдончаси ичида зарба бериб кўрди. Аммо, унинг зарбаси дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди.

38. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик меҳмонлар тарафида: 40%-60%

33. Ришарлисоннинг жарима майдончаси ичида берган зарбасини Гассанига осонгина ушлаб олди.

31. Яна бир сариқ карточка. Кристиан Эриксен "Эвертон"нинг қарши ҳужумини тўхтатиб қолгани учун "сийланди".

30. Ўйиндаги илк сариқ карточка Тео Уолкоттга Дэвисга қарши ишлатган қўполлиги учун кўрсатилди.

29. "Эвертон"дан илк зарба! Андре Гомешнинг жарима майдончаси ичида боши билан берган зарбаси умуман ноаниқ кетди.

28. Ажойиб узатмадан сўнг Сон Хён Мин дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо Люка Динь тўпга биринчи бўлиб улгурди.

26. Ҳозирча "шпорлар" фаолроқ ўйнашмоқда. "Эвертон" эса кўпроқ ҳимояга урғу бермоқда.

19. Сон ўйиндаги илк зарбани жарима майдончаси ташқарисидан берди. Аммо, бу тўпга "Эвертон" футболчилари тўғаноқ бўлишди.

13. Жамоалар ўта эҳтиёткорлик билан ўйнашмоқда. Ҳозирча Англия Премьер-лигасига хос очиқ ва ҳужумкор футбол кўрмаяпмиз.

9. Ҳозирча хавфли вазиятлар содир бўлмаяпти. На "Эвертон", на "Тоттенхэм" ҳали зарба бермади.

4. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан ҳар икки жамоа ҳам устунликни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Ассалому алайкум "Championat.asia" кузатувчилари. Бироздан сўнг бошланадиган Англия Премьер-лигаси 11-тур доирасидаги "Эвертон" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика