"Эвертон" МЮ ярим ҳимоячисини трансфер қилишга яқин

Alisher
31 авг 2022, 17:38
"Эвертон" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жеймс Гарнерни харид қилишга яқин.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, икки томон ҳам тез орада битим имзоланишига ишончлари комил.

Гарнерни АПЛнинг яна уч клуби харид қилишни хоҳлайди, аммо фаворит "Эвертон" ҳисобланади. Битим доимий асосда бўлади.

Гарнер ўтган мавсум "Ноттингем Форест" сафида ижара асосида 4та гол ва 8та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›