

Россиялик мутахассис бир неча йиллар давомида Муборакнинг “Машъал” клубида фаолият юритган, кейинчалик жорий мавсумдан “Андижон” билан шартнома тузган эди.
Суперлиганинг 3-туридан кейин “Навбаҳор”га қарши беллашувдан кейинги матбуот анжумани россиялик мутахассис жамоа билан хайрлашиш ниятида эканлигини айтиб ўтганди.
Маълумотларга қараганда, Хомяковнинг хизматларига Суперлиганинг бир қатор клублари қизиқмоқда. Улар орасида Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси ҳам бор. Айни пайтда Суперлига учрашувлари номаълум муддатга қолдирилган. 4-тур баҳслари олдидан Хомяков Суперлиганинг бошқа бир клубида иш бошлаши кутилмоқда.



