

championat.asia сайти маълумотига кўра, "Пахтакор" Гана терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
"Пахтакор" айнан қайси футболчига эътибор қаратгани айтилмаяпти, аммо Тошкент клубининг нияти жиддий экани маълум.
Клуб скаути бугун Жанубий Корея - Гана учрашувини стадиондан томоша қилди, "Пахтакор" бош мураббийи эса Гана иштирокидаги ўйинларни ТВ орқали кузатиб бормоқда.



