UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  7 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда Янгиликлар

Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда

Суперлига клублари таркибни шакллантириш жараёнини давом эттиришмоқда.

"Championat.asia" олган маълумотга кўра, "Олимпик"ни ёзги трансфер ойнасида яна бир футболчи тарк этади. Гап чап қанот ҳимоячиси Аҳмадулло Муқумжонов ҳақида кетмоқда. 22 ёшли ўйинчининг трансфер ҳуқуқи ОКМК клубига тегишли. Муқумжонов 2-даврани ижара аосида "Бунёдкор"да ўтказади. Клуб ва футболчи ўртасидаги музокаралар якуний паллада.

Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни трансфер ҳуқуқи ОКМКга тегишли бўлган ва "Олимпик"да ўйнаб келаётган бошқа бир ҳимоячи Асад Раҳимжонов ҳам "Бунёдкор"га ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Биздаги маълумотларга кўра, "қалдирғочлар" Раҳимжонов билан футболчи Олимпиадага йўл олишидан аввал шартнома имзолаб бўлишган.

Эшитдик-да! Париж Олимпиадасига борадиган ОТЖ аъзоси "Бунёдкор"га ўтмоқда 

Маълумот учун, Аҳмадулло Муқумжонов жорий мавсум Суперлига ва Ўзбекистон кубогида жами 15 та ўйин ўтказди ва битта гол уриб, 4та ассист қайд этди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика