UZ

Эртага Ўзбекистон ёшлар (U19) терма жамоаси йиғин бошлайди Янгиликлар

Эртага Ўзбекистон ёшлар (U19) терма жамоаси йиғин бошлайди

Алексей Евстафеев бошчилигидаги ёшлар терма жамоамиз эртага Тошкентда қисқа муддатли ўқув-машғулот йиғинини бошлайди.
Мазкур йиғинга Евстафеев "Андижон" ҳужумчиси Андрей Сидоровни ҳам таклиф этди. Умуман олганда бу футболчи мунтазам равишда ёшлар терма жамоаси йиғинларига жалб этилиб келинмоқда. Ёшлар терма жамоамизнинг бу галги йиғини 16-21 июль кунлари Чиғатойда ўтказилади. Йиғин давомида ёшларимиз назорат ўйинлари ҳам ўтказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бу ёшлар терма жамоамиз кузда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг