UZ

Сўнгги янгиликлар

Эртага охирги муддат! Соат 15:00 Янгиликлар

Эртага охирги муддат! Соат 15:00

Теглар :  ПФЛ
10 август куни ПФЛ ўз сайтида "Суперлига клубларига қарздорлик масаласи қимматга тушиши мумкин" сарлавҳали хабар эълон қилди.

Хабарда келтирилишича, Суперлиганинг олтита клубида ПФЛ олдида қарздорлик мавжуд. Булар - "Сўғдиёна", "Қўқон-1912", "Бунёдкор", "Навбаҳор, "Пахтакор", "Бухоро".

Лекин ПФЛ сайти айнан қандай ва қанча қарздорлик борлиги ҳақида очиқ ёзмаган. Фақат 14 август соат 15:00гача қарзлар тўлиқ бартараф этилмаса бу клублардан 3 очко олиб ташланиши ҳақида гап борган. Шунингдек, 22-турдан кейин Суперлига баҳсларидан четлатиш мумкинлиги ҳам келтириб ўтилган.

Энди савол туғилади: модомики гап 3 очко олиб ташлаш ҳақида бораётган экан, демак бу ерда жиддий гап бор. Бу ҳақда ПФЛга мурожаат қилиб, юқорида номлари келтириб ўтилган ҳар бир клубнинг айнан қанча миқдорда қарзи борлиги ҳақида аниқ маълумотга эга бўлишга ҳаракат қилдик. Лекин рақамлар очиқ айтилмади. Фақат мавжуд қарздорлик бадал пули ҳамда баъзи жарималар ва легионерлар учун тўланиши керак бўлган пул эканини маълум қилишди.

Ҳозирги кунга келиб Суперлиганинг иккита клуби мусобақаларда иштирок этиш учун бадал пулини тўлиқ тўламаган. Бу жамоалар - "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор". Бошқа клубларда эса бошқа қарздорлик мавжуд. Кўрамиз, эртага 15:00гача ҳамма қарздорлик бартараф этиладими? Шундан сўнг ПФЛга яна мурожаат қиламиз.

Рейтинг: -87   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Элдор Шомуродовга савол йўлланг Элдор Шомуродовга савол йўлланг
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор...  324
ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида ПСЖга мағлуб бўлди ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида ПСЖга мағлуб бўлди
ЕЧЛнинг 1/8 финали доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - ПСЖ...  287
Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи
Бугун «Сурхон» футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.   164
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг