UZ

Сўнгги янгиликлар

13:43Азар: "Роналду ва Месси даражасига етиш устида ишлаяпман"  1 13:38Бугун футбол. "Локомотив" - "Ал Таавон"  0 13:14"Интер" Симеонега маошни ўзи танлашни таклиф қилди  2 13:04Olamsport: "Uzbek Tigers"нинг жанги Тошкентда ўтказилмаслиги мумкин, Кличко учун махсус камар ва бошқа хабарлар  0 13:03Иззатбек Ғаниевнинг Баҳрайндаги илк голи ВИДЕО  0 12:58Голливуд юлдузи "Реал" футболчилари ҳамда Месси билан учрашди (фото+видео)  3 12:38Нукусда биринчи марта ФИФАнинг халқаро курслари старт олди  5 12:36Превью. “Цементчи” – “Андижон”  4 12:35"Ливерпуль" ҳужумчиси Старриж мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  5 12:21Кико Зуниганинг Самарқандга ташрифидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:58“Шўртан” ноқулай рақибнинг ғалабали сериясига барҳам бера оладими?  5 11:55"Барселона" ғалаба қозонганда Неймар "Бернабеу"да эди (фото)  14 11:45Сирожиддин Сайфиев: "Динамо" қарзларимни берса дори-дармонга ишлатардим"  28 11:45Иско "Реал" билан шартномасини узайтиради ва икки баравар кўп маош олади  7 11:38Суҳроб Бердиев: "Майдонга гол уриш мақсадида тушгандим"  4

22 сен 09:22
Янгиликлар

Эртага 1-лига бор. Ҳакамлар қани?

Олдиндан айтиб қўяй, ушбуни ёзишдан мақсад кимнидир танқид қилиш эмас, шунчаки ПФЛ матбуот хизматида фаолият юритаётганларни сал эътиборлироқ бўлишга чақириш.
Эртага биринчи лиганинг 2-босқичидан ўрин олган 9-тур беллашувлари ўтказилади. Навбатдаги турнинг барча саккизта ўйини бир кунга белгиланган. Аммо-лекин ПФЛ расмий сайтида 9-тур ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси ҳалиям эълон қилингани йўқ. Албатта, биз – ҳамкасблармиз, шундай экан, бировдан камчилик ахтариш ниятимиз йўқ. Лекин тур ҳакамларини вақтида бериб бориш уларнинг вазифаси эканлигини бир оғиз эслатиб ўтиш зарар қилмас. 

Бундан ўн кунча олдин иш юзасидан федерация биносига борганимда ҳакамлар ва назоратчилар бўлимида ишлаб келаётган Бобур Ҳайдаров билан гаплашиб қолдик. У кишидан нега ҳакамлар рўйхати вақтида матбуотга берилмаяпти деб сўраганимда, ўйинларни бошқариши керак бўлган ҳакамлар рўйхати ҳар доим тайёр туриши, фақат ПФЛ матбуот хизматидан ҳеч ким келиб сўрамаётгани учун вақтида сайтларда чиқмаётганини айтди. Эртага 1-лигада ўйинлар борлиги маълум. Аммо ҳакамлар ҳалиям эълон қилинмади. Бунинг сабаби эса бизга қоронғу. Эҳтимол, бу шанба-якшанба кунлари ПФЛнинг ишламаслиги билан боғлиқдир. Мана энди эртага сайтда чиқса керак, тур ҳакамлари бугун фалончи ўйинларни бошқаришади деб.

Ҳакамларни вақтлироқ эълон қилиниши нима беради? Масалан, вилоят клублари келаётган ҳакамларга олдиндан поезд ё самолётга чипта олиб қўйишлари лозим, бундан ташқари, ҳакамларнинг қаердан эканлигига қараб қайтиб кетиш учун йўлкира харажатларини ҳам тахлаб қўйишга тўғри келади. Аммо “қора либослилар” номи эълон қилинмаса аксарият клублар нима қилишни билмай ҳайрон қолишади ва ўйинга бир-икки кун қолганда шошиб қолишяпти. Шундай экан, ПФЛ бировлардан профессионалликни талаб қилгунча аввало ўзи бошқаларга ўрнак бўлса айни муддао бўларди.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Эл-Классико"гача... "Эл-Классико"гача...
Бугун "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" ҳамда...  222
Олий лига. 7-тур. "Нефтчи"нинг илк ғалабаси, "Қўқон-1912"дан йирик ғалаба ва бошқа ўйинлар Олий лига. 7-тур. "Нефтчи"нинг илк ғалабаси, "Қўқон-1912"дан йирик ғалаба ва бошқа ўйинлар
Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган 6та учрашув бўлиб ўтди.  144
"Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди "Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди
Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор"...  68
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: