UZ

Сўнгги янгиликлар

01:08Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико" 0:0 (матнли трансляция)  1 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  1 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  5 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  2 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 00:01Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  18 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  66 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  3 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  1 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  3 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  16 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  70

Эрон ўртоқлик учрашувида Уммонга ютқазиб қўйди ВИДЕО Янгиликлар

Эрон ўртоқлик учрашувида Уммонга ютқазиб қўйди ВИДЕО

Кеча Эрон терма жамоаси Маскат шаҳрида Уммон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Унда Карлос Кейруш шогирдлари деярли иккинчи таркиб билан ҳаракат қилиб мағлуб бўлди. Ўйинда бош мураббий жами 17 нафар футболчини майдонга туширди ва уларнинг имкониятларини текширувдан ўтказиб олди. Учрашувда майдон эгаларининг киритган дастлабки иккита голи жуда чиройли чиқди, Эроннинг ягона голини эса иккинчи бўлим бошида майдонга тушган Муҳсин Мусулмон жарима тўпидан сўнг чиройли тарзда рақиб дарвозасига йўллади.

Энди терма жамоа йиғинига бир қатор легионерлар ва ОЧЛ 1/8 финалида иштирок этган “Истиқлол” клуби футболчилари ҳам қўшилишади.


Уммон – Эрон 3:1 (2-0)

Голлар:
Абдул Азиз Ал Муқбали (20) 1-0, Абдул Салам Амур (29) 2-0, Жобир Ал Қуваси (61) 3-0 - Муҳсин Мусулмон (90+2)

Эрон:
Раҳмон Аҳмади – Ҳуссайин Маҳини (Муҳаммад Хонзода, 74), Муҳаммад Нусрати, Шожа Холизода, Пежман Нури (Муҳсин Мусулмон, 46) – Омид Иброҳими, Муҳаммад Нури (Бахтиёр Раҳмани, 46), Қосим Хададифар (Муҳаммад Ғуломи, 57) – Ғуломризо Ризои (Ризо Ҳагиги, 63) , Меҳрдад Олади (Карим Ансарифард, 46), Эҳсон Ҳожсафи.

Эслатиб ўтамиз, Эрон терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаши 4-босқичида 5та ўйиндан 7 очко тўплаб гуруҳда 3-ўринда бормоқда. Форслар сўнгги учта ўйинни Қатар, Ливан ва Жанубий Кореяга қарши ўтказишади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика