Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас

Alisher Ostonov
13 июл 2025
Эндрик мавсумлар оралиғида "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас.

As нашри тарқатган хабарга кўра, 18 ёшли форвард бошқа жамоага ижарага берилишига мутлақо қарши.

"У дунёнинг энг катта ва муҳим клубида," - дейди футболчига яқин бўлган As манбаси.

Эндрик ўтган мавсум Ла Лигада 22та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва майдонда ўртача 16 дақиқа ҳаракат қилди.


Alisher OstonovMuallif
Manba: As