UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  0 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  1 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  2 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1

Энди "СА"да пайшанба мухлисларники! Янгиликлар

Энди "СА"да пайшанба мухлисларники!

Бугунги кунга келиб сайтни 20 000 минг ва ундан ортиқ ўқувчи доимий тарзда кузатиб келмоқда.
Кун сайин стадионларимиз ҳувиллаб кетаётган бир пайтда ОАВда ишлаш ҳам қийин бўлиб боряпти. Ишқилиб сайтларни ҳам куни стадионларимизнинг ҳолига тушиб қолмаса бўлгани. Футбол аввало мухлис учун ўйналади. Фақат бизда бу тушунчага кичик ўзгартириш киритилгандек. ОАВнинг асосий вазифаси масъулиятни тўлиқ хис қилмаётган "мутахасисслар"ни қўзғатиш. Бунинг учун мухлисларни ёрдамга чақирамиз.

Бугундан бошлаб ҳафтанинг ҳар пайшанба куни сайт ўқувчилар учун минбар сифатида тақдим этилади. Шу куни сайтнинг электрон манзилига келиб тушадиган энг сара фикрлар, исботга эга маълумотлар эълон қилинади.

Бугунги кун ўқувчиси олий лига инқирозида асосан етакчи жамоаларни сабаб қилиб кўрсатадилар. Аслида ҳам шундайми, шундай бўлса, нима учун қуйи ўринларда бораётган жамоаларимиз тегишли жойларга арз қила олмайдилар? Биласизми, нега? Жавобини Сизга мен айтай, улар ҳам кам бўлмаган хато ишларни қилишяпти. Ишонаверинг, ҳар бир клубнинг асл ҳолатини очиқ намоён қиламан десангиз, олий лигада жамоа қолиши керак эмас. Кўплаб жамоаларни ОАВ назаридан четга қолаётгани эвазига, у ердаги раҳбарларнинг "кўланкаси майдон"! Мухлислар наздида фақатгина ҳакам уларни жамоасини мағлуб этяпти. Аммо ҳақиқатни кўра биладиган ўқувчилар ҳам етарлича топилади. Баъзи клубларга оид хабарларда ўқувчилар, асл айбни ўзларидан қидиришни ҳам биладилар. Айнан мана шундай бетараф фикрлай оладиган мухлислар учун, сайтимиз эшикларини очиқ деб эълон қиламиз.

Бу пайшанба кунидан ўрин олган биринчи лойиҳамиз. Иккинчи лойиҳа учун ҳафтанинг душанба куни ўртага мавзу ташланади. Шу мавзу юзасидан ўқувчи "Ҳа" ёки "Йўқ" кўринишида жавоб беради.

Илк мавзу шундан иборат:

- Олий лига жамолари сонини оширишга қандай қарайсиз?

Бу илк савол бўлиб, унда ўқувчи ўзининг шахсий фикрини, имкон қадар барча жиҳатларни инобатга олиб ёзиши лозим. Юзаки фикрлар инобатга олинмайди. Танқидий ва таҳлилий, очиқ мулоқотга туртки бўладиган фикрлар барча учун қизиқ бўлади.


Лойиҳа ҳафта сайин ривожланса, ўқувчиларнинг фикри мукаммаллашиб бораверади. Сизга бир нарсани айтишим мумкин-ки, ишонаверинг бизни ўқишади. Ёзганларингиз беҳуда кетмайди. Демак, "СА"да пайшанба тўлалигича мухлисларники.

Тайёрмисиз, asia@championat.asia электрон манзилига хат ёзинг ёки қуйидаги "ХАТ ЮБОРИШ" манзили орқали юборинг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика