UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58Олим Толибжонов "Шўртан" - "Навбаҳор" учрашувида қандай хатоларга йўл қўйган?  0 12:40Ашхобод. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларидан LIVE  0 12:40Хитойда стадион қўриқчилари футболчиларни калтаклашди  1 12:37Миллий терма сокин тин олди. Ўсмирлар ҳам чарчади. Эски раҳбарият янгилар билан жавлон уришга тайёрми?   18 12:29Олий лига. 19-турнинг қолдирилган ўйинларини бошқарувчи ҳакамлар маълум бўлди  3 12:23Бартра: "Боруссия" "Реал" билан тенг кураш олиб бормоқчи"  5 11:59"Челси" "Атлетико"га 1000та чиптасини қайтариб берди. Нега?  4 11:55Биринчи лига. «Нурафшон»га техник мағлубият ёзилди  6 11:37"Зенит" мухлислари "Краснодар" стадионидаги ўриндиқларни ёқиб юборишди. Бунга нима сабаб бўлди? (+ФОТО)  21 11:34"Ашхобод-2017". Ўзбекистон финалда Эрон билан ўйнайди  21 11:11Бу яна нимаси? ПСЖ Каванига пенальти тепмаслик учун 1 млн. евро таклиф қилди  42 11:03Баллак: "Хамеснинг бир устунлиги бор: Унинг Анчелотти билан муносабатлари жуда яхши"  2 10:27Месут Озил Манчестерга кўчиб ўтиш ниятида  14 10:05FIFA18да "Реал Мадрид"нинг қайси афсоналари бор? ФОТО  6 09:45Бундеслига. 6-тур якунланди. "Бавария"ни жадвалдан топинг  14

17 сен 14:58
Янгиликлар

Энди нима бўлади ёки нима қилиш керак?

“Нима учун ёзмаяпсизлар”? Бундай хатларга тўлиб кетди, сайтларнинг почталарида-ю, журналистларнинг твиттерларида. Спорт ТВни ахборот бўлимига келаётган қўнғироқларни адоғи йўқ.
Радиода ҳам ҳудди шундай. Агентларимизни “невидим” қилиб олдик. Вацап учун 3g ўчиқ. Ҳуллас у бўлди, бу бўлди 5 кундан кейинги хабар шу бўлди!

Табиийки ўқувчилар учун энди журналистларни фикри қизиқ бўлади. Ҳар ким ўз фикрини билдиради. Мен фикрларимни қисқа қиламан. Вьетнам ва Гонконг терма жамоаларига қарши олдимизда ўта муҳим ўйинлар турибди. Афсуски, энди бу терма жамоаларга қарши ўйинларни ўзимиз учун муҳим деб биляпмиз. Энди Миржалол Қосимов “Бунёдкор”дан кетиши керак, керак бўлса шу бугун ариза ёзиши лозим! Ҳимоямизда парокандалик юз бераётган пайтда, Тошкент – Пекин йўналиши бўйлаб чипта олиб Камолиддин Тожиев ва Шавкат Муллажонов иштирокидаги ўйинларни кўриши керак. У ердан қайтиб Қозонга, Вагиз Галиулин олдига бориб келса ҳам чакки бўлмас эди. Вагиз қанотда техника билан ўйнаш борасида, айни пайтда энг зўр футболчиларимиздан бири ҳисобланади. Ёки бўлмаса Баҳодир Насимов гол уриши учун қандай тактика танлаш лозимлигини кўриш керак. Бундан буён футболчилар билан чиройлироқ хайрлашиш керак. Биттада қариялардан воз кеча олмаймиз. Аммо уни ол, буни ол деб ҳам буйруқ бера олмаймиз. Лекин Гейнрих захира ўриндиғига бўлса ҳам керак! Авлодлар алмашинуви қилиш учун вақт керак, уни бир уринишда амалга ошириб бўлмайди. Керак, керак деявериб асабларимиз бузилиб бўлди, бизга ЖЧ керак!

Матбуот анжуманида янги қон ҳақида гапирилди. Янги қон, бу тизимни ўзгартириш дегани. Мана энди Миржалол Қосимовдан ёрдамчиларига ва марказ томон қаттиқ қўлликни кутамиз. Янги қонга улар ҳам киришади. “Раз” терма жамоани ЖЧ-2018га тайёрлар экан, Қосимов марказдан 2015-17 йиллар учун аниқ ва тиниқ дастурни талаб қилсин. Агар марказ дастурни тайёрлай олмаса, марҳамат ... Жамоа мағлубиятга учраса беркиниб, ғалаба қозонса биринчилардан бўлиб мукофот олиш учун югурадиган профессорлар ўрнига, рақиб жамоасини “чотки” қилиб “анализ” қилиб бера оладиган ҳориждан мутахассис олиб келишимиз мумкин. Ўзимизникини қўйишдан наф йўқ. Кўрдик, Иорданияни қандай ўрганишганини. Яна тўрт йилни ким қандай кутиб олади, Ҳудо билади! Бу сафар БАА, Қатар, Иордания, Саудия Арабистони ва Хитой терма жамоалари ҳам жиддий рақиблар қаторига қўшиладилар. “Трали-вали” тугади! Кейин яна бир гап, Осиё Кубогини ЖЧга тайёргарлик деган бўлар бўлмас гапларни йиғиштирайлик. Осий Кубогини қўлга киритсак, меҳнат қилдик, кирита олмасак тайёргарлик бўлди деган чўпчакларни эшитадиган ёшдан ўтганимизга анча бўлди.

Ўзбекистон “Пахтакор”, “Бунёдкор” ёки “Локомотив”дан иборат жамоа эмас. Қолган 11та жамоага ҳам назар ташлаб туриш керак. Бизда ўла қолса, Рўзим Аҳмедов ёки Воҳид Шодиев МТЖда ўйнайман деб ўйламайди. Ковалёв деган ҳимоячи ҳеч бўлмаса орзу ҳам қилмайди. Ўз навбатида мураббий ҳам бир қолипга тушиб қолган. Мураббийни вилоят бўйлаб кезиши, янги-янги истеъдодларни топилишига ёки тур ўйинларида ўйинчиларни МТЖ мураббийи олдида янада жиддий ўйнашига олиб келади. Ҳозир 3та жамоа футболчиларидан бошқа жамоа аъзолари учун МТЖ йўлида узун давон бор. Ё пойтахтга ўт, ё сехрли балиқ тутиб легионер бўл. Бўлмаса сени мураббий кўрмайди! Гадоев қаердан чиқди? Алексей Евстафеев янги тузилган ёшлар терма жамоаси учун уни жамоасига жалб этди. Бунгача на Тошев, на Бердиев, на Қосимов бу футболчига жиддий аҳамият берган эди. Бундай футболчиларимиз қанча?

Мухлисларни футболдан кўнгиллари совиб бўлди. Энди уларда умид учқунларини уйғотиш осон бўлмайди. Кўрамиз, кутамиз, кузатамиз! Биз эса бошқа ёзмаймиз! Яна бир бор қайтариб ўтаман, Вьетнам билан ўйинга қадар, МТЖ борасида биронта таҳлилий мақола кутманг! Асабингизни ҳам бузманг, оилангиз учун кераксиз! Ота-онангиз учун Сиз ҳаммадан ҳам қадрли инсонсиз. Фарзандингиз учун энг яхши отасиз! Улар учун ўз асабингизни асранг!

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик! "ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик!
Янги лойиҳамиз ҳақида хабар берган эдик. Сайтимиз ўқувчилари, айнан...  351
Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади
Бугун олий лигада 22-тур ўйинлари давом эттирилди.  275
"Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда! "Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда!
Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари...  242
ЎФФ хорижлик мураббийга таклиф билан чиқди, аммо... ЎФФ хорижлик мураббийга таклиф билан чиқди, аммо...
"Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе Ўзбекистон...  189
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: