Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" Ҳамробеков жамоасига қарши майдонга тушади

Khoja
24 ноя 2025, 07:56
Бугун Элит ОЧЛ умумий босқич 5-тури доирасидаги "Насаф" - "Трактор" ўйини бўлиб ўтади.

Учрашув 18:45 да Қаршидаги "Марказий" стадионда старт олади. 

4 та турдан сўнг Эрон жамоаси 8 очко билан турнир жадвалининг 4-поғонасида кетмоқда. Қаршиликлар эса 0 очко билан мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасидан жой олган.

Элит ОЧЛ. 5-тур

"Насаф" (Ўзбекистон) – "Трактор" (Эрон)

Бош ҳакам: Муҳаммад Назми Насаруддин (Малайзия)

Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳамад Заирул, Моҳд Ариф Шамил (иккаласи – Малайзия)

Тўртинчи расмий: Медербей Тайчиев (Қирғиз Республикаси)

VAR: Аҳмад Эйса Муҳаммад Дарвиш (БАА)

AVAR: Султон Абдулраззоқ Иброҳим Алмарзоқи (БАА)

Ҳакамлар назоратчиси: Кадҳум Ауда Лазим Ал Саеди (Ироқ)

Комиссар: Суврат Суреш (Ҳиндистон)

Маҳаллий медиа офицер: Шерзод Ражабов

Маҳаллий бош координатор: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia