UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  2 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  1 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  9 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  0 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  1 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  21 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  7 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  4 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  6

Элдорбек Суюнов: “Рестартдан сўнг ҳеч қайси жамоадан кутилмаган натижа ёки сенсация кутмаяпман. Чунки...” Янгиликлар

Элдорбек Суюнов: “Рестартдан сўнг ҳеч қайси жамоадан кутилмаган натижа ёки сенсация кутмаяпман. Чунки...”

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Гоча Ткебучава, Жасур Абдураимов, Питер Хюистра бошчилигида машғулотларни давом эттирмоқда.

Кеча якунига етган галдаги машғулотлардан сўнг “шерлар”нинг маҳоратли посбони Элдорбек Суюновга юзландик ва бўлажак тақвим, йиғин хусусидаги фикрлари билан қизиқдик.

“Карантиндан кейин ҳаётимизда бўлгани каби футболда ҳам ўзгаришлар бўлиши табиий. Икки ой давомида индивидуал машғулотларни тўхтатганимиз йўқ. Лекин, футболда жамоавий шуғулланмасангиз спорт формангизни ушлаб тура олмайсиз. Футболчилар секин-аста оптимал ҳолатга кириб боришмоқда. Рестартдаги биринчи учрашувга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Биз ҳозир олдиндаги оғир тақвимни эмас, тезроқ чемпионат баҳслари бошланишини кутяпмиз. Жаҳонда ўз лигаларида қатнашаётган юқори мақсадларни қўйган клубларда ҳам тақвим бизникидан ҳам тиғиз бўлади. Биз ҳам олдимизга юксак вазифаларни қўйган эканмиз бу нарсалар боҳона бўла олмайди.

Ҳа, ҳозирда Денис Иванков билан бирга шуғулланмаяпмиз. Иброҳим Йилмаз ва Шота Арвеладзе карантин сабаб биз билан бирга эмас. Билишим бўйича Денис Александрович “Пахтакор”да қолади.

Суперлига давом эттирилгач ҳеч қайси жамоадан кутилмаган натижа ёки сенсация кутмаяпман. Чунки, айни пайтда барча бир хил ҳолатда”,- дейди Элдорбек Суюнов.



Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика