Элдор Суюнов: "Жорий йилдаги иккинчи совринни қўлга киритдик. Олдинда яна бир кубок кутиб турибди"
07 ноя 2021 17:25
Янгиликлар
Элдор Суюнов: "Жорий йилдаги иккинчи совринни қўлга киритдик. Олдинда яна бир кубок кутиб турибди"
Мазкур учрашувдан сўнг жамоанинг тажрибали дарвозабони Элдор Суюнов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ҳар бир қўлга киритилган чемпионлик ўзига яраша қийин бўлади. Бизда ҳам йил бошида анча қийинчиликлар юз берди. Мана шундай мураккаь паллаларда қўлни туширмасдан охиригача ўйнадик. Мана шуларнинг самараси ўлароқ яққол чемпион бўлдик. "Пахтакор" мухлисларини ва жамоадошларимни табриклайман.
Иккинчи даврада ўйинимизда пасайиш бўлгани йўқ, деб ўйлайман. Учта мағлубиятимиз ҳам сафардаги яхши бўлмаган майдондаларда қайд этилди. Бу баҳона эмас, қайсидир жойда ўзимиз ҳам бўшашдик. Барибир майдон сифатли бўлганида ўйинимиз бошқача чиқарди. Кейинги мавсумда хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Шаҳбоз Беғамовга ҳеч қандай салом йўлламайман (ҳазил). Фақат шуни айтаманки, жорий мавсумдаги иккинчи совринимизни қўлга киритдик. Олдинда яна битта кубок кутиб турибди",- дейди Элдор Суюнов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар