Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Баҳрайн билан куч синашди ва йирик ҳисобда (0:4) ғалаба қозонди.
Баҳрайнга қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида майдонга тушган ёш ҳужумчи Элдор Шомуродов жамоамизнинг тўртинчи голига муаллифлик қилди. Ушбу гол Элдор Шомуродов учун терма жамоа сафидаги илк дебют гол бўлди.