UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  1 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  0 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  4 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 20:17"Манчестер Сити" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  34 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  20 19:44"Барселона" "Ливерпуль" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:16"Райо Вальекано" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  22 19:08Суперлига. "Сўғдиёна" сафарда 10 киши қолган "Хоразм"ни мағлуб этди   14 18:45ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда аутсайдерни мағлуб этди, Раҳмоналиев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 18:21Неъматулла Қуттибоев: "Локомотив"га қарши 4 ўйин ўтказган бўлсак, шуларнинг 3тасида биз улардан яхшироқ эдик"  0 18:02Хамес Родригес Европага қайтиши мумкин  3 17:37Мирко Йеличич: "Биз бундай футбол ўйнашни истамаймиз. Лекин бизга бу мағлубият ҳам етарли бўлди"  0 17:05"Милан" Левандовски билан шартнома имзоламоқчи  4 17:00Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди  36

ЕЧЛ. Плей-офф босқичига қандай қилиб қуръа ташланади? Янгиликлар

ЕЧЛ. Плей-офф босқичига қандай қилиб қуръа ташланади?

Бугун Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган клублар гуруҳ босқичида иштирокни давом эттиришади. 

Сайтимиз ўқувчиларининг қизиқишларини инобатга олиб бугунги қуръа қай тартибда ўтишини унда қайси клублар иштирок этишини маълум қилишга қарор қилдик. Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими  Тошкент вақти билан соат 14:45да бошланади. 

Дастлаб Европа чемпионлар лигаси ҳақида. Европа лигаси ҳақида алоҳида хабарда маълумот берамиз. 

Плей-офф босқичида 10та жуфтлик иштирок этади. Яъни гуруҳ босқичига ушбу жуфтликларнинг 10та ғолиби йўл олади. Қуръа ташлашда икки йўл бор. Бири "чемпионлар йўли" (ўз мамлакатлари чемпионлари) ва "лига йўли" (ўз мамлакатларида чемпион бўлмаганлар).

"Чемпионлар йўли"да қуйидаги клублар бор:
Сараланган клублар: 

"Базель" (Швейцария)
"Селтик" (Шотландия)
"Стяуа" (Руминия)
"Виктория Пльзень" (Чехия)
"Динамо Загреб" (Хорватия)

Сараланмаган клублар:
"Аустрия" (Австрия)
"Легия" (Польша)
"Марибор" (Словения)
"Лудогорец" (Болгария)
"Шахтёр Қарағанда" (Қозоғистон)

Сараланган клублар сараланмаган клубларга қарши ўйнашади. Масалан "Шахтёр"га фақат сараланган клублар орасидан рақиб танланади. Сараланган клублар Еврокубоклар коеффициенти юқори бўлган давлат вакиллари ҳисобланишади.


"Лига йўли"да қуйидаги клублар бор:
Сараланган клублар:

"Арсенал" (Англия)
"Лион" (Франция)
"Милан" (Италия)
"Шальке" (Германия)
"Зенит" (Россия)

Сараланмаган клублар:
"ПСВ" (Голландия)
"Металлист" (Украина)
"Фенербахче" (Туркия)
"Реал Сосьедед" (Испания)
"Пакош Феррейра" (Португалия)

Бу ерда ҳам сараланган клублар сараланмаган клубларга қарши ўйнашади. Масалан "Металлист" фақат юқоридаги сараланган клублардан бирига қарши ўйнайди.   

Таъкидлаш лозимки, ушбу плей-оффда мағлуб бўлган клублар Европа лигаси гуруҳ босқичида иштирокни давом эттиришади. Яъни плей-оффдан ўрин олган ҳеч қайси клуб бу мавсум еврокубокларсиз қолмайди. 


Гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўл олган 22та клуб рўйхати:

"Бавария", "Барселона", "Челси", "Реал", "Манчестер Юнайтед", "Порту", "Бенфика", "Атлетико", "Шахтёр Донецк", "Марсель", ЦСКА Москва, "ПСЖ", "Ювентус", "Манчестер Сити", "Аякс", "Боруссия Дортмунд", "Олимпиакос", "Галатасарой", "Байер", "Копенгаген", "Наполи", "Андерлехт". 

Нарзулла Сайдуллаев. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика