UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  0 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:38"Истанбул Башакшехир" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  10 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  6 18:10ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради  11 17:42"Пахтакор" сўнгги бор Қўқонда қачон ғалаба қозонган?  3 17:15Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди  1 16:48Тареми Эронга қайтишни истаяпти  10

4:1! «Наполи» ўз майдонида «Ливерпуль»га ҳеч қандай имконият қолдирмади Янгиликлар

4:1! «Наполи» ўз майдонида «Ливерпуль»га ҳеч қандай имконият қолдирмади

ЕЧЛнинг 1-туридан ўрин олган "Наполи" - "Ливерпуль" учрашуви якунланди.

Наполи (Италия) – Ливерпуль (Англия) 4:1

Гол: 5 - Зелиньски, 31 - Андре-Франк Замбо-Ангисса (Зелиньски), 44 - Симеоне (Кварацхелия), 47 - Зелиньски, 49 - Диас

8 сентябрь, 00.00, "Сан-Паоло"

Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Ррахмани, Ким Мин Чжэ, Оливера, Лоботка, Зелиньски, Замбо-Ангисса, Политано, Осимхен, Кварацхелия.

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Гомес, Робертсон, Милнер, Фабиньо, Эллиотт, Фирмино, Салоҳ, Диас.


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. Бугун Спаллеттинг жамоаси супер ўйин кўрсатди ва ҳақли равишда ғалаба қозонди. Клопп эса жамоасида нималарнидир ўзгартиши лозим бўлади, акс ҳолда у ҳам Тухел ортидан Германияга қайтиб кетади

Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди

89. «Ливерпуль» футболчилари рақиб жарима майдончасининг ичида тўпни олиб юришмоқда, бироқ...

82. «Ливерпуль» футболчилари ўйини якунланишини кутишаётгандек, улар ҳужум қилишни ҳам исташмаяпти

77. Ўзгариш: Эллиотнинг ўрнига Артур майдонга тушди

74. Ўзгариш: Элиф Элмас ва Мариу Руй майдонга тушди. Улар Петр Зелиньский ва Матиас Оливера алиштиришди

70. Лонзано жарима майдончасининг ташқаридан туриб зарба йўллади, бироқ ноаниқ

66. Огоҳлантириш: Амир Ррахмани ҳакам томонидан огоҳлантирилди

Бугунги учрашувни «Ёшлар тв»да кўраётганларга ачиниш керак. Транслация жуда ҳам ёмон. Кўриш имкони деярли йўқ. Буни учрашувни шархлаётган Х.Хамидов ҳам маълум қилмоқда

62. Ўзгаришлар: Фирмино, Милнер ва Салаҳ майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Дарвин, Жота ва Алькантара майдонга тушди

61. Диас меҳмонларни «ботқоқлик»дан олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ унинг ажойиб зарбасини Мерит қайтармоқда

57. Ўзгариш: Хвича ва Политано майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Зербин ва Лозано майдонга тушди

51. Диас бир ҳимоячини чиройли алдади ва зарба йўллади, бироқ озгина ноаниқ

49. ГОООООООООЛ. Диас узоқдан ажойиб тарзда гол урмоқда

47. ГООООООООООЛ. Петр Зелиньский ҳисобни тўрттага оширмоқда

Иккинчи бўлим бошланди. Клопп илк ўзгаришни қилди. Биринчи бўлимда жуда кўп хатога йўл қўйган Гомеснинг ўрнига Матип майдонга тушди

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча «Наполи» рақибини «янчиб ташламоқда». Клопп иккинчи бўлимда кўп нарсаларни ўзгартириши керак ёкида у ҳам ҳамюрти сингари илк турдан сўнг хайдалиши мумкин...

Ҳакам биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берди

44. ГООООООООООЛ. Кварацхелияни ҳеч ким тўхтая олмаяпти. У иккита футболчидан ўтди ва Симеонега тўпни узатди. Аргентиналик ҳужумчи эса бўш дарвозани аниқ нишонга олди

41. Ўзгариш: Осимхен жароҳат олди ва унинг ўрнига Симеоне майдонга тушди

35. "Ливерпуль"да навбатдаги яхши имконият. Милнернинг ажойиб узатмасини Харви Эллиот кўкка совурди

34. Ван Дейк боши билан кучли зарба йўллади, бироқ Алекс Меретдан супер сейв. Жамоа яхши ўйнаса, дарвозабон ҳам шундай ўйнайди

31. ГООООООООООЛ. Бугун меҳмонларнинг ҳимояси карвонсаройга айланиб қолгандек. Гомес қўпол хатога йўл қўйди. Андре-Франк Замбо-Ангисса дарвозабон билан бирга бир чиқди ва ўз имкониятидан унумли фойдаланади

30. Салаҳ чап оёғида зарба йўллади, бироқ дарвозабон ўз ўрнида

28. Осимхен яхши ҳаракат қилди ва тўпни Кварацхелияга узатди, грузиялик футболчи бўш дарвозага тўпни аниқ йўллади, аммо Ван Дейк дарвоза чизиғидан тўпни олиб чиқмоқда

22. Александер-Арнолднинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қайтармоқда. Меҳмонлар бурчак зарбасига эга бўлди

18. АЛИСОООООООООН. Осимхенинг 11 метрдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтармоқда

16. Меҳмонлар дарвозасига ҳакам яна бир бор пенальти қўймоқда. ван Дейк Осимхени оёғини босди ва ҳакам буни қўполлик сифатида кўрди. Ҳакам ван Дейкга сариқ карточка ҳам кўрсатди

11. «Ливерпуль» илк ҳужумни ташкил қилди. Салаҳга ҳимоячилар ҳалақт бериб қолишди

10. Огоҳлантириш: Жеймс Милнер жуда қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

5. ГООООООООООООЛ. Зелиньски 11 метрли нуқтадан унумли фойдаланди ва ҳисобни очди

4. ПЕНАЛЬТИ. Мезбонлар илк дақиқада ҳисобни очиш имконига эга бўлди

1. Мезбонлар илк дақиқадан жуда яхши ҳужум ташкил қилди, Осимхеннинг зарбаси устунга тегмоқда

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Наполи

Петр Зелиньский - 5', Андре-Франк Замбо-Ангисса - 31', Джованни Симеоне - 44', Петр Зелиньский - 47'

Лига Чемпионов - группа A . 1-тур

08/09/2022, 01:00

1
:
4
Тугади

Ливерпуль

Луис Диас - 49'

Стадион: Diego Armando Maradona, 51793 томошабин

Бош ҳакам: Carlos del Cerro

45'
90'
5'  Петр Зелиньский
18'  Виктор Осимхен
31'  Андре-Франк Замбо-Ангисса
31'  Петр Зелиньский
41'  Виктор Осимхен (Джованни Симеоне)
44'  Джованни Симеоне
44'  Хвича Кварацхелия
47'  Петр Зелиньский
57'  Хвича Кварацхелия (Алессио Дзербин)
57'  Маттео Политано (Ирвинг Лосано)
66'  Амир Ррахмани
74'  Петр Зелиньский (Элиф Элмас)
74'  Матиас Оливера (Мариу Руй)
10'  Джеймс Милнер
18'  Вирджил ван Дейк
46'  Джо Гомес (Жоэль Матип)
49'  Луис Диас
49'  Эндрю Робертсон
62'  Роберто Фирмино (Дарвин Нуньес)
62'  Мохамед Салах (Диогу Жота)
62'  Джеймс Милнер (Тиаго Алькантара)
77'  Харви Эллиот (Артур)

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика