

“Россонерилар” 2013 йилдан бери илк бор мусобақа плей-офф босқичида ғалаба қозонди. Улар бу босқичда охирги марта “Барселона”ни (2:0) таслим этишгнади.
Шунингдек, “Милан” 2012 йилдан бери илк бор Чемпионлар Лигасида инглиз жамоасини енгишга эришди. Ўша йили “Арсенал” 1/8 финалда 4:0 ҳисобида таслим этилган ва жамоа АПЛдагиларга қарши қаторасига 5 учрашувда ютқазиб, минимум иккита гол ўтказиб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Лондондаги жавоб учрашуви 8 мартга белгиланган.



