UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  6 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  2 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0

ЕЧЛ: Бугунги ўйинлар анонси Янгиликлар

ЕЧЛ: Бугунги ўйинлар анонси

Бугун ЕЧЛ 1/8 финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтади. "Барселона" - "Манчестер Сити" ҳамда "ПСЖ" - "Байер" жамоалари ўзаро баҳслашишади.
Англияда кечган дастлабки  ўйинда "Барселона" Мануэль Пеллегрини жамоасини сафарда мағлуб этишни уддасидан чиққан эди. "Барселона" жамоаси кейинги босқичга йўлланма олиш учун жуда яхши имкониятга эга. Биринчи ўйиндаги ғалаба уларни имкониятларини ошириб юборганди. Ўз майдонида кечадиган беллашувда  "Барселона" иккита тўп фарқи билан ютқазиб қўймаса, Херардо Мартино бошчилигидаги Каталония клуби чорак финал масаласини ҳал этади.



Англияликлар эса бугунги ўйинда очиқ ва ҳужумкор футбол ўйнашга мажбурлар. Улар агарда кейинги босқичга чиқиш учун ҳаракат қилишса, Виктор Вальдес қуриқлаётган дарвозага камида иккита тўп киритиб, ўз дарвозасини қуруқ сақлаши зарур бўлади. Умуман олганда, Пеллегрини шогирдлари сўнгги вақтларда ҳимояда ишончсиз ҳаракат қилишмоқда. "Барселона" жамоасининг ҳам ҳимоя чизиғида муаммолар пайдо бўлган. Тата шогирдлари сўнгги ўйинларда рақибларига имкониятни бой бериб қўйишмоқда.



Жамоанинг ички чемпионатда ҳам ишлари юришмаяпти. Каталония клуби ўйинида пасайиш кузатилмоқда. Ушбу баҳс Херардо Мартино учун синов ўйини бўлиши мумкин. "Барселона"нинг бугунги ўйиндаги натижаси унинг кейинги фаолиятига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин. Бугунги учрашувда "Барселона"га Андреас Иньеста ёрдам бера олмаслиги мумкин. "Манчестер Сити"нинг асосий форварди  Серхио Агуэро жароҳатидан фориғ бўлган. Аргентиналик ҳужумчи ушбу жамоалар ўртасидаги илк ўйинни ўтказиб юборганди. Каталонияда бўладиган беллашувда Мануэль Пеллегрини Агуэронинг хизматидан фойдалана олади. Серхио бугун "Барселона" ҳимоячиларига ҳақиқий бош оғриғи бўлиши кутилмоқда.

Бугунги баҳс мухлислар учун ҳақиқий футбол-шоусини тақдим этиши аниқ.

"Барселона" кейинги босқич йўлланмасини амалда бугун ҳал этиши талаб этилади. "Манчестер Сити" жамоасида кичик бўлсада имконият сақланиб қолган. Улар "Камп Ноу"да тақдим этиладиган 90 дақиқалик вақтдан унумли фойдаланишлари керак бўлади. Амалда нима бўлишини эса, тунда бўлиб ўтадиган супер учрашувдан сўнг билиб оламиз.



Куннинг иккинчи учрашуви Францияда бўлиб ўтади. "ПСЖ" клуби ўз майдонида "Байер"ни қабул қилади. Ушбу тўқнашув тақдири деярли ҳал бўлган десак ҳам бўлади. Сабаби, "Байер" ўз майдонида "ПСЖ" клубидан тўртта тўп ўтказиб юборганди. Ўз майдонида ғалабага эриша олмаган ушбу жамоа, сафарда Париж жамоаси дарвозасига камида тўртта гол киритиши бу жуда ҳам қийин масала. Футболда сенсациялар кўп учраб туради. Лекин бугун Парижда сенсация кўришга ҳеч ким ишонмаса керак. Сами Хююпя жамоаси асосан бугун клуб имижи учун ҳаракат қилишлари табиий. Лоран Блан эса бугун асосий таркиб футболчиларига дам бериши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам, бу ўйин томошабоп кечиши аниқ. "ПСЖ" жамоаси асосан ҳужумкор ва томошабоп ўйин кўрсатиб келмоқда. Ўз майдонида кечадиган беллашувда Лоран Блан жамоаси ўз мухлисларига чиройли футбол намойиш этиб беришни мақсад қилишган.

Чемпионлар лигаси, 1/8 финал жавоб баҳслари.
12 март, чоршанба.



"Барселона" - "Манчестер Сити" (00:45 "Спорт", "НТВ-ПЛЮС Футбол")

"Камп Ноу".


Ҳакамлар: Стефан Ланнуа, Фредерик Кано, Мишель Аннонье.

Тахминий таркиблар

"Барселона": Вальдес, Альба, Алвеш, Пике, Пуйоль, Бускетс, Фабрегас, Хави, Педро, Санчес, Месси.

"Манчестер Сити": Харт, Коларов, Компани, Сабалета, Лескотт, Сильва, Фернандиньо, Яя Туре, Насри, Жеко, Агуэро.

Биринчи учрашув: 2:0


"ПСЖ" - "Байер"  (00:45 "НТВ-ПЛЮС Футбол2")

"Парк де Пренс".

Ҳакамлар
: Иван Бебек, Томислав Петрович, Мимо Гргич.

Тахминий таркиблар:

"ПСЖ":
Сиригу, Алекс, Силва, ван дер Виль, Матюиди, Вератти, Моура, Мотта, Ибрагимович, Лавеззи.

"Байер": Лено, Хильберт, Топрақ, Волльшайд, Жан, Сэм, Кастро, Райнартц, Рольфес, Кисслинг, Сон Хин Мин.

Биринчи учрашув: 4:0


Шаҳбоз Беғамов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика