UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26"Жомбой" назорат учрашувида Про лига дебютантини мағлуб этди  0 22:24"Янгиер" назорат учрашувида "Рубин"ни мағлуб этди  1 22:20Шунчаки тавсия! UFC’да қатнашиш учун жаҳаннамдан қайтган, Ироқда кураш олиб борган ва ғалабаларини вафот этган дўстларига бағишлаган жангчи ҳақида  0 22:13АПЛ. "Лестер" ва "Астон Вилла"нинг бугунги ўйин учун асосий таркиблари маълум бўлди  1 22:10АГМКнинг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:55Ўтган мавсумни "Навбаҳор"да ўтказган Жавлон Иброҳимов Тожикистон чемпиони кўригида  2 21:50“Бунёдкор” президенти клуб вакиллари билан учрашди ва жамоага янги бош мураббий тайинланди  18 21:47Россия Кубоги. "Уфа" - "Урал" 3:0, Ўруновдан ассист  7 21:40А Серия. “Сассуоло” – “Наполи”. Асосий таркиблар  0 21:20Венгер Мбаппени Пеле билан солиштирди  3 21:00Тухель “Ливерпуль”га қарши баҳс олдидан: “Жуда хотиржамман”  6 20:45Расман: Александр Хомяков "Машъал" устозига айланди  11 20:35Клопп Тухелнинг “Челси”даги фаолиятига баҳо берди  6 20:20Россия Кубоги чорак финалига қуръа ташланди. "Уфа" сафарда ўйнайди  2 20:05ПСЖда навбатдаги йўқотиш  5

ЕЧЛ. "Барселона" ўз майдонида иродали ғалабага эришди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Барселона" ўз майдонида иродали ғалабага эришди

ЕЧЛнинг 2-тури доирасидаги "Барселона" - "Интер" учрашуви якунланди.

Барселона Испания – Интер Италия 2:1

"Камп Ноу"

Гол: Лаутаро Мартинес (3), Суарес (58), Суарес (85).

Барселона – тер Стеген, Лангле, Семеду, Пике, Серджи Роберто, де Йонг, Артур, Бускетс (Видаль, 53), Месси, Гризманн (Дембеле, 66), Суарес.

Интер – Ханданович, Шкриньяр, Годин, де Врей, Асамоа, Барелла, Сенси (Политано, 79), Кандрева (Д'Амброзио, 71), Брозович, Санчес (Гальярдини, 66), Мартинес.

Огоҳлантириш: Барелла (6), Гризманн (9), Пике (22), Роберто (52), Видаль (76), Санчес (76).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Барселона" ўз майдонида иродали ғалабага эриди ва турнир жадвалидаги ҳолатини яхшилаб олди. Муносиб қаршилик кўрсатган "Интер"га ҳам миннатдорчилик билдирамиз!

"Барселона"ни ғалабадан 3 дақиқа ажратиб турибди.

89. Дембеленинг тўп узатишидан кейин Месси зарба берди. Ханданович тўпни ушлаб олди.

87. Голдан кейин "Барселона" янада олдинроққа интилмоқда. "Интер" эса биринчи таймдагидек кўринмади ва тўпни рақибларга топшириб қўйди.

85. ГОООООООООООООЛЛЛЛ!!!! СУАРЕЕСССССС!!!! Мессига қойил қолиш керак!!! Барча ишни у қилди! Месси икки рақибини ажойиб услубда алдаб ўтган ҳолда Суаресга тўпни оширди. Луис эса бирга бир ҳолатдан унумли фойдаланди! 2:1!

83. Энди Антонио Контенинг ўзига сариқ карточка кўрсатилди.

76. Ўтган ўйинда қизил карточка олган Санчес бугун захира ўриндиғида ўтириб, сариқ ишлаб олди.

70. "Интер" яна бир хавфли ҳужум уюштирди. Сенсига оширилган тўп унинг устидан ўтиб  кетди.

68. Дембеленинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

62. "Барселона" ўйин суратини яхшилаб олди. Ҳужумларни кўпайтирди. "Интер" эса иккинчи бўлимда "йўқолиб қолгандек".

58. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!!! Суаресдан супер гол! Видалнинг тўп узатишидан кейин Луис тўпни тўхтатмасдан зарба берди ва ҳисобни тенглаштирди! 1:1!

54. Қайд этиш керак, Санчес "Интер"да ўз ўйинини топиб олибди.

51. Брозович томонидан Месси йиқитилди. Кўпчилик уни тўпга ўйнаганини айтмоқда. Бироқ ҳеч қачон ортдан оёқни ташлаш мумкин эмас.

49. "Барселона" иккинчи таймни ҳужум билан бошлади. Аммо зарба бера олишмаяпти каталонияликлар.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45. Биринчи бўлим якунланди. "Интер" дахшат ўйнамоқда, "Барселона" эса жуда ёмон.

44. Артур бир неча рақибларидан ўтиб, ноаниқ зарба берди. У ўз меҳнатини оёқости қилди.

43. "Интер" яна бир вазиятга эга бўлди. Сенсининг тўп узатишидан кейин Санчес боши билан бироз ноаниқ зарба берди.

41. Мессининг ҳаракатларидан кейин Суарес зарба берди. Тўпни Ханданович ушлаб олди.

40. ЗАРБААААА!!! Сенсининг хавфли зарбаси бироз ноаниқ кетди. Ўйин "Жузеппе Меацца"да бўлаётганга ўхшайди.

37. ЗАРБАААААААА!!! Лаутаронинг боши билан берган ўта хавфли зарбасини МАТС қайтарди. Тер-Штеген айни дамда "Барселона"нинг ярим жамоаси эмас, бир йўла бутун бир жамоаси бўлиб олди.

33. ЗАРБААААА!!! "Интер"нинг ҳужумлари хавфлилашиб бормоқда. Санчеснинг тўп узатишидан кейин Барелла зарба берди. Тўп Пикега теккан ҳолда бурчакка чиқиб кетди.

31. Дастлабки ярим соатликнинг кичик тахлилини қилсак, "Барселона" қўрқинчли жамоа эмас.

27. ГОООЛЛЛ!! Кандреванинг голи оффсайд туфайли ҳисобга олинмади.

25. "Барселона"нинг илк хавфли зарбаси. Мессининг тахминан 22 метрлардан йўллаган зарбасини Ханданович ушлаб олди.

22. Очиғини айтиш керак, майдонда таэквондо бўлаётгандек. Қўполликлар, чалишлар, "чопиб ташлашлар" кўп бўлмоқда. Ҳозир Пике сариқ карточка олди.

19. "Барселона" ҳужумга ўтди. Суарес-Месси-Де Йонг комбинациясидан кейин Гризманн тўпни марказга узатганди. Аммо тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди. Иккинчи темп билан давом этган ҳужумни Бускетснинг ноаниқ зарбаси якунлаб берди.

16. "Интер" яна бир ажойиб вазиятга эга бўлди. Мартинес рақиб посбонини алдаб ўтди, тўп зарба беришга ноқулай нуқтага кетиб қолди ва тўпни ортга тепиб юборди. Афсуски у томонда "Интер"нинг бирорта футболчиси йўқ эди. Қанот ҳаками бу ерда оффсайдни аниқлади. Аммо бу хато қарор бўлганини такрорий лавхада кўрдик.

13. Учрашувда дарвоза томон 2тагина зарба берилди, қўполликлар эса анчагина кўп. Де Йонг ҳам рақибини "чопиши"га сал қолди.

9. Энди Гризманн "явно" орқадан чалди ва сариқ карточка ишлаб олди.

6. "Интер" ҳужумга ўтаётганди. Бироқ Барелла тўпни тўхтатишда хатоликка йўл қўйди ва рақибига қўполлик ишлатди. Шу орқали у огоҳлантирилди.



3. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! МАРТИНЕССССССССС!!! Марказда жамоадошидан тўпни қабул қилиб олган аргентиналик рақиби таъқиби остида қолган бўлса-да, дарвоза томон зарба берди ва ҳисобни очди, 0:1!

2. Гризманнинг зарбаси кучсиз чиқди. Ханданович тўпни ушлаб олишда қийналмади.

1. Учрашув бошланди!

- Жамоалар майдонга тушиб келишди, ЕЧЛ мадҳиясини ҳам эшитдик. Ўйин бошланиш арафасида.

- Айтканча, бугун Алексис Санчес собиқ жамоасига қарши баҳс олиб боради. Месси эса жароҳатидан фориғ бўлиб, асосий таркибда ўйнайди. "Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку эса баҳсда қатнашмайдиган бўлди.

- Айни дамда "Камп Ноу"да ишқибозлар доимгидек тўлиб тошган. Ўйин бошланишига барчаси шай.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика