UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея — Индонезия (онлайн ҳисоб)   0 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  8 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  20 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  4 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  12 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  5 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  6 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  16 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3

Дунёнинг энг қиммат ҳимоячилари Янгиликлар

Баъзан улар реал ҳаётда ҳам тўқнаш келади.

10. Серхи Роберто (25 ёш)
Клуб: “Барселона”
Фуқаролиги: Испания
Нархи: 40 млн евро

Роберто ҳатто Пикени ортда қолдириб, 2016/17-йилги мавсумнинг энг яхши каталониялик футболчиси деб тан олинган эди. Серхи Робертонинг шартномаси 2019 йилнинг ёзигача амал қилади. “Барcелона” ҳимоячига фаолиятининг сўнггигача келишув таклиф қилди. Футболчи бу таклифга аниқ жавоб бермай, клубга қарама-қарши шартларини билдирди.


9. Калиду Кулибали (26 ёш)
Клуб: “Наполи”
Фуқаролиги: Сенегал
Нархи: 40 млн евро

Наполи бутун Италия ўрганиб қолган “Ювентус” гегемонлигини йўққа чиқармоқда. Асосан Кулибалини деб неаполликлар нафакат ҳисоб, балки кам гол ўтказиб юбориш бўйича ҳам биринчи ўринни эгаллаб олдилар. Сенегаллик марказий ҳимоячига “Барcелона” ва “Челси” доимий равишда даъвогарлик қилмоқда.


8. Кайл Уокер (27 ёш)
Клуб: “Манчестер Сити”
Фуқаролиги: Англия
Нархи: 40 млн евро

Уокер — рўйхатимизнинг энг яхши ҳимоячиси. “Тоттенхэм” таркибида 229та ўйинда иштирок этган, ёзда эса “Манчестер Сити”га ўтди ва клуб билан беш йилга шартнома имзолаб, иккинчи рақамли футболка эгаси бўлди. Лондонликлар футболчи учун 51 миллион евро олган. Гвардиолани бақиришлари зое кетиб, футболчи уни эшитмаса, мураббий гапларини “БаллБой” орқали айтиб юборади.


7. Самуэль Юмтити (24 ёш)
Клуб: “Барселона”
Фуқаролиги: Франция
Нархи: 40 млн евро

Юмтити декабрь ойида сон қисмидан жароҳат олгани сабабли майдонга туша олмаяпти. "L'Equipe" ўқувчилари овоз бериш натижаларига кўра, ҳимоячи рамзий терма жамоага киритилди. “Барселона” баъзи бой инглиз клублари ҳимоячига 56,3 миллион евро товон пули тўлаб, уни ўзларига оғдириб олишидан хавфсирамоқда. Амалдаги шартнома вақти тугагунига қадар ҳали 3,5 йил бор. Шундай бўлса-да, каталонияликлар футболчи билан шартнома муддатини узайтиришни хоҳлашмоқда.


6. Бенжамин Менди (23 ёш)
Клуб: “Манчестер Сити”
Фуқаролиги: Франция
Нархи: 40 млн евро

Ўтган йили “Монако” таркибида Франция чемпионатида ғолиб бўлган Менди ёзда АПЛга жўнаб кетган эди. Натижада, “Сити”да янги Менди — Отаменди жуфтлиги ҳосил бўлди. Аммо, улар бор йўғи 4та ўйинда тўп тепишди. Бенжамин сентябрда жароҳат олди ва апрелгача сафдан чиқди.


5. Жошуа Киммих (22 ёш)
Клуб: “Бавария”
Фуқаролиги: Германия
Нархи: 40 млн евро

Киммих рўйхатимизнинг энг ёш ҳимоячиси ҳисобланади. У клубда ҳам, миллий термада ҳам жуда ажойиб ўйнайди. Саралаш босқичида 10та ўйинда қатнашиб, 9та голли пас етказиб берди. Ҳа-ҳа, гап айнан ҳимоячи ҳақида кетмоқда.


4. Рафаэль Варан (24 ёш)
Клуб: “Реал”
Фуқаролиги: Франция
Нархи: 40 млн евро

Варан “Реал”да турли кунларни бошидан ўтказди. Баъзан омадли учрашувлар ва ғалабага эришса, баъзан жароҳатлар, ўта омадсиз ўйинлар гувоҳи бўлдик унинг ижросида. Ҳозир у нисбатан кўпроқ, мунтазам майдонга тушяпти, аммо инқироз бутун жамоа бошига “чанг солмоқда”. Ёш француз интервьюларидан бирида айтганди: “Бизнинг авлод футболчилари учун Зидан тенги йўқ, илоҳий одам эди”. Ким билади дейсиз, балки ҳозир у ва тенгдошлари таажубланаётгандир. Сабаби, бутун дунё Зизунинг ҳам омадсиз даврлари бўлишига ва ҳеч ким бундан кафолатланмаганига гувоҳ бўлмоқда.


3. Жон Стоунз (23 ёш)
Клуб: "Манчестер Сити"
Фуқаролиги: Англия
Нархи: 40 млн евро

Топ-10таликда “Ман Сити”нинг учинчи вакили! Энди тушунгандирсиз, иккинчи ўриндаги жамоани Пеп шогирдлари нега бунчалик катта фарқ билан ортда қолдираётганини. Аммо, “Ливерпуль” билан бўлган ўйинда ҳам ҳимоядан туриб камчиликлар борлигини кўрсатиб берди. Стоунзга тўхталадиган бўлсак, яхшиси бу йигитнинг жахлини чиқармаган маъқул. Ҳаттоки, сиз у билан бир жамоада ўйнасангиз ҳам. Масалан, аввалроқ у билан ҳазиллашган Раҳим Стерлинг телефонсиз қолишига оз қолганди.


2. Даниэль Карвахаль (26 ёш)
Клуб: “Реал”
Фуқаролиги: Испания
Нархи: 45 млн евро

“Реал” Дани Карвахални “Байер”га кетиб, кейинроқ 6,5 миллион эвазига яна Мадрид томон қайтиши учун тарбиялаган. 2013 йил Германияда уни энг яхши ҳимоячи деб эътироф этишган. Карвахаль нафақат майдонда, балки интервьюда ҳам жуда жиззаки йигит. “Вильярреал” билан ўтган сўнгги баҳсдаги мағлубиятдан кейин у шундай деди: “Ўйинчилар Зидан учун майдонда жон беришга тайёрлар” ва “Қироллик клубига ишонмайдиганларга эса “катта кўча”.

   

1. Виржил ван Дейк (26 ёш)
Клуб: “Ливерпуль”
Фуқаролиги: Голландия
Нархи: 50 млн евро

“Ливерпуль” ҳимоячи учун рекорд сумма — 85 млн евро тўлади. Бунгача тарихдаги энг қиммат ҳимоячи Кайл Уокер эди. Ёдингизда бўлса, аввалроқ у “шпорлар” таркибидан “Манчестер Сити”га 60 миллион эвазига кўчиб ўтганди. Ван Дейк дебют ўйинидаёқ гол уришга муваффақ бўлди. Яна Кубок доирасида Ливерпуль шаҳри дербисида “Эвертон” дарвозасига ғалаба тўпини айнан Ван Дейк киритди.



Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика