Достон Ҳамдамов: "Мухлислар олдида уятли бўлиб қолдик"

Aslanov Jasurbek
1 мар 2017, 18:14
"Бунёдкор" ҳамда "Ал-Айн" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур учрашувидан (2:3) сўнг, "қалдирғочлар" футболчиси Достон Ҳамдамов баҳс ҳақида фикр билдирди.

"Учрашув очиқ, томошабоп бўлди. Афсуски, мухлислар олдида уятли бўлиб қолдик. Бунинг учун узр сўраймиз.

Ҳакамлик ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Биз фақат уларнинг қарорини қабул қилиб, ўйнашда давом эта олишимиз мумкин. Рефери ҳеч қачон қарорини ўзгартирмайди" - дейди Достон Ҳамдамов.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia