UZ

Сўнгги янгиликлар

15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси 2026 йилнинг январигача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  0 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  7 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  3 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2

"Дўппи-2016". Якуний учликлар маълум Янгиликлар

"Дўппи-2016". Якуний учликлар маълум

Теглар :  Дўппи-2016
2014 йилда йўлга қўйилган "Дўппи" танлови жорий мавсум учинчи маротаба ўз ғолибларини аниқлайди.

"Дўппи" танловининг овоз бериш жараёнида Ўзбекистон чемпионатида фаолият олиб бораётган клубларнинг бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этишди.

2014 ва 2015 йилги танловда Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи ва футболчиси аниқланган эди. 2016 йилдан эътиборан Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси ҳам аниқланди.

Унга кўра "Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси" йўналишида энг кўп очкони қуйидаги уч ўйинчи олди: Виталий Денисов ("Локомотив Москва", Ўзбекистон МТЖ), Александр Гейнрих ("Ордабаси", Ўзбекистон МТЖ), Одил Аҳмедов ("Краснодар", Ўзбекистон МТЖ).

"Олий лиганинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси" йўналишида энг кўп очкони қўйидаги уч ўйинчи олди
: Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Темур Кападзе ("Локомотив"), Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив")

"Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши мураббийи" йўналишида энг кўп очкони қўйидаги уч мураббий олди:
Сергей Лушан ("Бунёдкор"), Мирко Еличич ("Локомотив"), Рўзиқул Бердиев ("Насаф")


Ғолиблар эртага сайтимизда эълон қилинади.


"Дўппи-2016" соврини учун номзодлар номини эълон қиламиз

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика