UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   4 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  8 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  13 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  11 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14

Доҳадаги меҳмонхонада юз берган бахтсиз ҳодиса юзасидан "Локомотив" ПФК матбуот хизмати баёноти Янгиликлар

Доҳадаги меҳмонхонада юз берган бахтсиз ҳодиса юзасидан "Локомотив" ПФК матбуот хизмати баёноти

10 мартдан 11 мартга ўтар кечаси "Локомотив" истиқомат қилаётган Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги "Wyndham Grand Regency" меҳмонхонасида ёнғин юз берди.

Ёнғин меҳмонхона биринчи қаватидаги қаҳвахонада чиққан. Кечаси тахминан соат 00дан (12дан) 15-20 дақиқа чамаси вақт ўтганда бутун меҳмонхона бўйлаб "тревога" бошланди. Меҳмонхона хизматчилари "Fire" (Ёнғин!) деб бақириб ҳар бир хона эшикларини тақиллата бошлашди. Маълумки, Доҳадаги вақт Тошкентдаги вақт билан икки соат фарқ қилади. Яъни, бу пайтда Тошкентда соат тунги иккидан ўтган бўлган. 

"Локомотив" кеча, яъни 10 март куни тушга яқин Тошкентдан Доҳага учиб келгани ҳамда кечки пайт ўйинолди расмий машғулот ўтказгани сабаб жамоа аъзолари чарчашганди. Шу боис кечки овқат тановул қилиб бўлингач, ҳамма ўз хонасига йўл олди. Кейин эса юқорида айтиб ўтганимиздек, қий-чув бошланди. Қаҳвахонада ёнғин чиқиши оқибатида меҳмонхонада истиқомат қилаётганлар имкон қадар тезкорлик билан эвакуация қилинди. 

Биз кўчага чиққанимизда аллақачон ўт ўчириш ҳамда полиция машиналари етиб келган, махсус ишчилар ёнғинни ўчириш билан овора эдилар. Меҳмонхонадан эвакуация қилинган одамлар узоқ вақт кўчада туриб қолишди. "Локомотив" ПФК аъзолари талвасага тушмасдан ўзларини профессионал тутишди. Тўғри, деярли ҳамманинг нарсаси ичкарида қолганди, лекин бундан ҳеч ким жазавага тушмади. Барча бир жамоа бўлиб керак бўлса, шу меҳмонхонада яшаётган бошқа одамларга ёрдам беришга ҳозир турди. 

"Локомотив" бугун ОЧЛ 2-тур доирасида "Ал Райан" клубига қарши майдонга тушади. Ўйлаймизки, рўй берган нохуш ҳодиса футболчиларимиз кайфиятига салбий таъсир кўрсатмайди ва жамоа бугунги ўйинда бор кучи билан ҳаракат қилади. Кеча тунда юз берган ёнғин сабабли бутун жамоа икки соатдан кўпроқ вақт мобайнида кўчада турди. Шундан сўнг жамоа аъзолари унча узоқ бўлмаган "The Avenue – A Murwab Hotel" меҳмонхонасига жойлашишди. 

Халқимимизда ўт балоси, сув балосидан асрасин деган гап бежизга айтилмаган. Бу - ҳаёт, унда ҳар нарса содир бўлиши мумкин, лекин энг муҳими ҳар қандай вазиятда хотиржамликни сақлаб қола билишдир. "Локомотив" кеча тунда юз берган воқеа сабаб туннинг ярмини кўчада ўтказишга мажбур бўлди. Доим қатъий режимга амал қилувчи футболчилар кун тартибида узилиш рўй берди, шунга қарамай ҳеч ким ўзида мужассам профессионалликни йўқотиб қўймади. Нима ҳам дердик, бу ҳам жамоанинг бошида бор экан, энг муҳими эса ҳаммамиз соғ-омон қолганимизга шукур қилайлик. 

Хайрулла Холиқов, "Локомотив" футбол клуби матбуот котиби.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика