Дмитрий Краев: “Майдоннинг сифати ўйинга таъсир қилди”

Narzulla Saydullayev
16 май 2016, 08:13
Ўзбекистон Биринчилигининг 9-туридан ўрин олган “Хоразм” – “Оқ-тепа” (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Дмитрий Краевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Майдоннинг сифати ўйинга таъсир қилди. Бундай майдонларда ўзингиз хоҳлаган футболни намойиш қила олмайсиз. Одатда бундай беллашувлар битта голга қадар давом этади. Бугун шундай бўлди. Биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Аламлиси, ўша голни биз, сўнгги ўн дақиқада оддий вазиятда ўтказиб юбордик. Ютқаздик, энди ҳаммасини унутамизда, “Орол”га қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз. 


"Оқ-тепа" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia