UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43Расман: Ван Перси "Фейеноорд"га қайтди (+ФОТО)  0 15:27Снейдернинг "Ал Гарафа" сафидаги биринчи голини кўрдингизми? ВИДЕО  2 15:25"Реал" таклифини кутиб, сабр косаси тўлган футболчи ўз клуби билан шартномасини узайтирди  2 15:11Футбол мураббийларининг имзоларини кўрганмисиз? (+ФОТО)  19 15:00Теннис. Мария Шарапова ва Оқгул Омонмуродовани нима боғлаб туради? (ТОП10)  1 14:48Қизлар майдонга тушган ўйинда "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор" ўзаро дуранг ўйнашди  3 14:37Бухорода ўсмирлар ўртасида мини-футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди  0 14:30Биринчи бўлимда гол ура олмаган "Барселона" иккинчи таймда 5та тўп киритди. "Бетис" - "Барселона" (ВИДЕО)  9 14:23"Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби - БАА Суперкубоги соҳиби   3 14:12"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи. Унга 66 млн. евро тўланиши мумкин  4 13:54Дунёдаги энг қиммат чипталарни сотувчи 10та клуб  23 13:41Саудия Арабистонининг 9 футболчиси Испания клубларида ижарада ўйнайди ФОТО  17 13:25Карикатура: Роналдиньо - устоз шифу  14 13:11Жанубий Корея U-23 бош мураббийи: "Биз рақибга қараганда бир кун кам дам олдик"  33 13:03Алексис Санчес "Манчестер Юнайтед" футболчиси (+ФОТО)  27

Диёржон Туропов: "Балки кейинги йил фаолиятимни Россияда давом эттирарман" Янгиликлар

Диёржон Туропов: "Балки кейинги йил фаолиятимни Россияда давом эттирарман"

Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси жаҳоннинг кучли саккиз жамоаси бўла олди.
Ушбу чемпионатда мазмунли ўйин кўрсатган ярим ҳимоячимиз Диёржон Туропов билан суҳбатлашдик.

- Диёржон биринчи навбатда сизда яқинда Россиянинг машхур sport.ru сайти орқали ЖЧ-2013нинг Энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири деб эътироф этилганингиз ва жаҳон матбуотининг эътиборига тушганингиз билан табриклаймиз.
- Ҳали эшитмаган эканман. Бу жуда ҳам қувонарли хабар. Албатта бу эътироф мен учун шафардир. Кутмаган эдим. Мундиалда жуда ҳам кучли футболчилар кўп эди. Уларнинг кўпчилиги Европанинг топ клубларида иштирок этмоқда. Менга шундай эътироф берган бўлса мен бундан ҳам кучлироқ ўйин кўрсатишим керак. Мана шу оддий кўрсаткич ва эътирофлар менга ижобий таъсир ўтказиб бундан ҳам яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан. Аслида мана шу чемпионат орқали жаҳоннинг энг яхши клублари назарига тушса бўлади.

- Шу ўринда сўрамоқчи эдим. Сизни ҳам яқин йилларда "Пахтакор" да кўрамизми? Шунга яқин фикрлaр юрмоқда.
- Ҳали ҳеч нарсани айтиб бўлмайди. Мен "Олмалиқ" футболчисиман ва шартномам ҳам бор. Ҳали ҳеч қандай таклиф ҳам бўлмаган. Вақт ўтгандан сўнг нима бўлишини билмадим. Нафақат "Пахтакор" балки бошқа клубда ҳам ўйнашим мумкин.

- Ўзингиз қайси клубда ўйнашни истар эдингиз?
- Ўзимни Европанинг кучли клубларида ўйнаш ниятим бор. Асосийси ўзбек футболига ҳиссамни қўшсам бўлгани.

- Бу борада қайсидир клубдан таклифлар бўлдими?

- Ҳали аниқ дея олмайману лекин Россиянинг ЦСКА клубидан жиддий таклиф бўлмоқда экан. Бу ҳақида ҳали ўзим ҳам аниқ бир нарсани билмайман. Бу масала яқинда ҳал бўлади ва сўнг айта оламан. Балки кейинги йил фаолиятимни  Россияда давом эттирарман.

- ЖЧ-2013 якунанди. Хулосалар қандай энди?
- Кетиш олдидан чемпион бўлсак тасодиф бўлмайди деган эдим. Бизда чемпионлик учун куч бор эди. Мен учун саккизлик ижобий натижа бўлмади.  Ундан ортиғини кутган эдим  ва имкониятимиз бундан ортиғига ҳам етар эди. Энди бор кучимиз билан ҳаракат қилиб Олимпиада чемпионлиги учун курашмоқчимиз. Хулоса қиладиган бўлсак бизнинг таркиб жуда кучли дея оламан. Ҳамма ўринга муносиб футболчилар жалб этилган. Терма жамоамиз учун Жаҳонда саккизинчи бўлиш аллақачон амалга ошиб бўлди энди бу ўрин биз учун камлик қилади.

- Икки йирик мағлубият бу терма жамоамиз кучини кўрсатиб қўймадими?
- Бундай ўйламаган бўлмар эдим. Уругвайга қарши учрашув негадир бизга маъсулиятсизлик халақит қилди. Ҳаммамизда ғалабага бўлган ишонч кучли эди. Буни панд берганини тан оламиз. Шахсан менда шундай бўлди. Кейинги ўйинларда бунга йўл қўймаслигимиз керак. Франция билан учрашувда эса мен айбни ҳеч нарсадан кўра олмайман. Таркибдаги юқотишлар панд беришини ўзимиз ўйлаб имкониятни бой бериб қўйдик. Жисмоний жиҳатдан Франция биздан кучлироқ экан. Уларда Европанинг кучли клублари футболчилари борлиги яққол сезилди. Боримиз шу эмас, бундан кучлироқ ўйин намойиш эта оламиз.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ярим финал муборак! Ярим финал муборак!
Хитойда давом этаётган U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Япония U-23 - ...  575
Испания. "Реал" "Депортиво"ни шарманда қилди Испания. "Реал" "Депортиво"ни шарманда қилди
Испания чемпионатининг 20-турида "Реал" ўз майдонида...  290
Ла Лига. “Барселона” меҳмонда йирик ҳисобда ғалаба қозонди Ла Лига. “Барселона” меҳмонда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Каталонияликлар “Бетис” майдонида йирик ҳисобдаги ғалабага эришди.   199
"Роналду тарихдаги энг зўри эмас" "Роналду тарихдаги энг зўри эмас"
Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона "Реал"...  110
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг