UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  5 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5

Диёр Мирзабоев: "Ҳали ҳеч нарсани йўқотганимиз йўқ" Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: "Ҳали ҳеч нарсани йўқотганимиз йўқ"

“Бухоро” – “Янгиер-қурувчи” (3:1) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Диёр Мирзабоев ҳам иштирок этди.

- Кўрдингизлар, тезкор гол ўтказиб юбордик. Мен ўйин олдидан дастлабки 15 дақиқа давомида эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш кераклиги бўйича кўрсатма бергандим. Мезбонлар томонидан босим бўлишини билардик. Голдан кейин мувозанатни тиклашга уриндик. “Бухоро” билан баҳсда ким камроқ хато қилса, ғалаба қозонадиган ўйин эди. Шогирдларимга кўпгина эътирозим бор. Ўйинни қайта кўриб чиқамиз, хатоларни тахлил қиламиз. 

- “Бухоро” сафида қайси футболчилар сизда илиқ таассурот қолдирди?

- Биринчи давраги “Бухоро” билан ҳозирги кундаги жамоанинг ўртасидаги фарқ катта. Бироқ мен биринчи даврадаги баҳсда иштирок этмаганман. Бироқ бугун жамоа сафида Хумоюнмирзо Иминовни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. У ҳужумларни ташкил қилишда анча яхши ҳаракат қилди. Шунингдек, Жасур Азимов ва Хумоюн Шербўтаев ташкил қилиб берди. Улар бизнинг футболчиларга нисбатан устунлик қилди. 

- Жамоанинг 5-ўринни қўлга киритиш имконияти қандай?

-  Мен жамоани қабул қилиб олаётган вақтида очколаримиз жуда кам эди. Ҳаракат қилиб, вазифани бажариш имкониятига эга бўлдик. Бироқ “Шўртан”га нисбатан тақвимиз бироз қийин. Чунки бизни сафарда иккита қийин ўйин кутмоқда. Биринчиси “Хоразм” бўлса, кейингиси “Турон”дир. Ҳали ҳеч нарсани йўқотганимиз йўқ ва керакли очколарни қўлга киритиб, 5-ўринни эгаллай оламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика