UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Серхио Рамос "Реал"да йилига 12 миллион евро ишлайди  0 21:39Бобур Акбаров ва унинг жамоаси супер лигага чиқиш арафасида  0 21:26Месси ва Суарез аёллари билан бирга концертга тушишди + ФОТО  15 20:58Неймар Формула-1 юлдузи ва "Victoria's Secret" модели билан ажойиб оқшомда иштирок этди + ФОТО  14 20:39"Қўқон-1912": Қувондиқ Рўзиев ўғил фарзандли бўлди  13 20:32Матея Кежман: "Мадрид, Манчестер ва Миланда Милинкович-Савичга катта қизиқиши бор"  2 20:30Ашхобод-2017. Ўзбекистон Мальдив оролларига тўққизта гол урди  39 20:04Жозе Моуриньо: "Манчестер Юнайтед" - Рунининг уйи, умид қиламан у қайтади"  13 19:37Маурисио Почеттино: "Тоттенхэм" лойиҳасида АПЛ ва Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш ҳисобга олинган"  7 19:13"Сўғдиёна" матбуот хизматидан янги лойиҳа "ЯШИРИН КАМЕРА"  6 19:03"Реал" ва "Ювентус" "Ливерпуль" етакчисига кўз тикмоқда  18 18:14Агар ПСЖ Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқса Эмери шартномаси узайтирилади  8 17:59"Барселона" ҳужумчиси муваффақиятли операция қилинди  19 17:54Зидан - Неймар ва Кавани жанжали ҳақида: "Реал"да стандартларни ким ижро этишини билишади"  17 17:52А Серия. Турнинг марказий учрашуви яна Римда бўлади  9

26 июл 11:02
Янгиликлар

«Динамо» - «Нефтчи» - 2:2 ёхуд Шиховдан «дубл». «Ўртоқлик ўйини»га ўхшамаган қарама-қаршилик ҳақида

20 июлдан Тошкентда йиғин бошлаган «Динамо» жамоаси иккинчи назорат учрашувида майдонга тушди. Бу сафарги рақиб Фарғонанинг «Нефтчи» клуби бўлди.
Азалий рақиблар саналмиш Самарқанд ва Фарғонанинг бош жамоалари ўртасидаги Қибрайда ўтган учрашув ўртоқлик мақомига эга бўлган бўлсада, жамоалар анча муросасиз ва шиддатли ўйин намойиш этишди. Шу куни Равшан Ҳайдаров ҳам, Амет Мемет ҳам таркибда бир қатор ўзгаришлар қилди. Учрашув водийликларнинг ҳужумлари остида бошланди. Натижада ўйиннинг 35-дақиқасида фарғоналиклар етакчисига айланиб бораётган Сардор Мирзаев «Нефтчи»ни ҳисобда олдинга чиқарди, 0:1.

Иккинчи бўлим эса кўҳна шаҳарликларнинг ҳужумлари остида бошланди ва Ҳайдаров шогирдлари буни ҳисобда ҳам акс эттиришди. Жамоага янги қўшилган футболчи Санъат Шихов дастлаб 50-дақиқада икки ҳимоячини ортда қолдириб ҳисобни тенглаштиришга эришди, 1:1.

Орадан уч дақиқа ўтиб яна Санъатнинг ўзи қанотдан етказиб берилган тўпни бош билан «Нефтчи» дарвозасига киритиб, «Динамо»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 2:1.

Ушбу голдан кейин Амет Мемет шогирдлари анча «жонланишди». Мансур Саидов, Ғулом Урунов, Зайниддин Тожиевларда ҳисобни тенглаштириш учун имкониятлар бўлди. Ниҳоят, мувозанатни тиклаш чап қанот ҳужумкор ярим ҳимоячиси Иқбол Акрамовга насиб этди. Айнан унинг 85-дақиқада Игорь Михайлов дарвозасининг ишғол этиши баҳснинг жанговор дуранг билан якунланишини таъминлади, 2:2.

Назорат учрашуви. Қибрай стадиони.

25 июль (пайшанба)

«Динамо» - «Нефтчи» - 2:2

Голлар: Санъат Шихов 50, 54 – Сардор Мирзаев 35, Иқбол Акрамов 85.

«Динамо»: И.Михайлов, А.Абдуллаев (А.Бозоров, 46), А.Холмуродов (Э.Маматказин, 46), О.Нурбоев, А.Агалиев, К.Шарофутдинов, О.Тайлоқов, С.Сайфиев (А.Набиев, 46), С.Шихов (Э.Магдиев, 60), А.Бобожонов (Т.Мирзаев, 46), Ф.Шотурсунов (Д.Жабборов, 80).

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини 28 июль куни «Олмалиқ» клубига қарши ўтказади. Шундан сўнг жамоа 29 июль куни Самарқандга қайтиб, 14-тур доирасидаги «Қизилқум»га қарши баҳсга тайёргарлик кўради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания чемпионати. “Реал Сосьедад” – “Реал” 1 :3 Испания чемпионати. “Реал Сосьедад” – “Реал” 1 :3
Испания чемионатининг 4-тури доирасида “Реал” футболчилари сафарда...  234
Олий лига. 21-тур. "Локомотив" "Насаф"га ютқазди, "Пахтакор"дан ғалаба ва бошқа ўйинлар Олий лига. 21-тур. "Локомотив" "Насаф"га ютқазди, "Пахтакор"дан ғалаба ва бошқа ўйинлар
Бугун олий лигада 21-турдан ўрин олган олтита ўйин ўтказилди.  230
"Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га тўртта гол урди ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га тўртта гол урди ФОТО + ВИДЕО
АПЛ 5-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" –...  144
Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати
Олий лиганинг 21-турида бўлиб ўтган "Бухоро" -...  141
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: