

"Мавсумни юқори нотада якунлаш албатта қувонарли. Рақиб чемпионатни адашмасам 6-ўринда тугатди. "Металлург" жуда яхши жамоа. Бутун мавсум давомида юқори поғоналарда юрди.
Курашларга бой ўйин бўлди. Иккала жамоада ҳам имкониятлар бўлди. Пенальтидан фойдалана олмадик. Мухлисларга менимча ўйин манзур бўлди. Йигитлар қўлларини туширишмади ва охиригача курашишди. Жуда қийин ўтган мавсум учун йигитларга катта раҳмат айтаман", - дейди Дилявер Ваниев.



