UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Таиланд - Ўзбекистон 8:1  4 19:07Olamsport: Шаҳобиддин Зоиров Россияда, Истомин "Уимблдон"да қатнашади ва бошқа хабарлар  1 18:54Руни Англия терма жамоасига чақирилмади  3 18:45Роналду солиқ тўламагани учун қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин  9 18:27Португалиянинг Конфедерациялар кубоги учун кенгайтирилган рўйхати эълон қилинди  0 18:20Ёшлар лигаси. 12-тур. LIVE Ҳисоблар  2 18:14Санья: "Гризманн ҳар қандай жамоага кўникиб кетади, у АПЛ кашфиёти бўлиши мумкин"  0 18:12"Легионер мухлис". Иккинчи сон  3 17:49ВИДЕО. "Нефтчи" - "Навбаҳор" - 1:0  4 17:43Мхитарян: "Иккинчи гол урилган вазиятда у ерда бўлмаслигим керак эди"  2 17:34Кейруш Ўзбекистонга қарши тайёргарлик бошланганини Facebook'даги саҳифасида маълум қилди  9 17:25Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Таиланд - Ўзбекистон ОНЛАЙН ВИДЕО  17 17:18Биринчи лига. 11-тур учрашувлари бошланди. LIVE  23 17:12Диёр Туропов: “Локомотив”нинг муваффақиятига хисса қўшаётганимдан хурсандман  0 17:12Зидан Моратани "Реал"да қолишга кўндирмоқда  6

30 авг 17:42
Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: «Гуруҳимизда фаворит йўқ»

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамаоси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги рақиблар ҳақида ўз фикрини билдирди ва гуруҳда фаворит жамоа йўқлигини таъкидлади.

26 август куни Абу Даби шаҳрида U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионати финал босқичининг «C» гуруҳида Марокаш, Панама ҳамда Хорватия ўсмирлар терма жамоаларига қарши ўйнайди. Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев қуръа натижалари ҳақида ўз фикрини билдирди ва гуруҳ босқичида барча тўрт терма жамоанининг имконияти бир хил эканини таъкидлади.

«Гуруҳимизда фаворит йўқ. Бизнинг гуруҳимиздаги барча терма жамоаларда кейинги босқичга чиқиш учун имконият бир хил деб ўйлайман», - дейди Нуралиев.

«Айни дамда, гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида озми кўпми маълумотлар бор. Айтишим мумкинки, биз кўпчилик таъкидлаётгандек кучсиз гуруҳга тушмадик. Марокаш ўсмирлар терма жамоасининг 14 нафар футболчиси Европа чемпионатларида тўп суради. Улар орасида «Барселона», «Ювентус», «Интер» каби дунёнинг энг кучли клубларида тўп сураётган футболчилар ҳам бор. Марокаш ўсмирлар терма жамоанинг ўзагини эса, Бельгия чемпионатининг еткачилари, «Стандарт» ҳамда «Брюгге» клубларида тўп сураётган футболчилар ташкил этади. Ушбу терма жамоа иштирокидаги ўйинларнинг видеолавҳаларни кўрдим ва айтишим керакки бу терма жамоа жисмонан жуда бақувват футболчилардан ташкил топган. Ҳулоса ўрнида айтишим мумкин, Марокаш анча маҳоратли футболчилардан ташкил топган ва жаҳон чемпионати баҳсларида кўпчилик учун ҳақиқий бош оғриқ бўлиши мумкин», дея қўшимча қилди Дилшод Нуралиев.

«Гуруҳдаги қолган икки рақибимиз ҳақида ҳам фақат илиқ фикр билдириш мумкин. Панама ўз қитъасининг иккинчи терма жамоаси сифатида жаҳон чемпионатига ташриф буюради. Панама ўсмирлар терма жамоаси ўсмирлар ўртасида КОНКАКАФ чемпионатида финалгача етиб бориб, Мексикага мағлуб бўлган», дея қўшимча қилди Нуралиев. «Хорватия ўсмирлар терма жамоасининг асосини «Динамо Загреб» клуби футболчилари ташкил этади. Бу жамоа сафида ЕЧЛ саралаш босқичларида тўп суришга улгурган маҳоратли футболчилар мавжуд».

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2-9 сентябрь кунлари Австрияда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади ва бу йиғин давомида мезбон - Австрия U-17 ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Терма жамоа бош мураббийи, Австриядаги йиғин олдидан бир қатор жароҳат олган асосий таркиб футболчиларнинг сафга қайтишига умид қилаётганини таъкидлади.

«Австриядаги йиғин давомида бир қатор жароҳат олган футболчилар сафга қайтади. Жаҳон чемпионати баҳслари бошлангунига қадар уларнинг жисмоний ҳолатларини тиклаб олишлари устида кўпроқ ишлаймиз. Терма жамоамиз сардори Отабек Шукурок, Тошкентдаги йиғинни ўтказиб юборди. Айни дамда асосий футболчиларимиздан бири ҳисобланадиган Шукуров тикланиш машқларини бажармоқда. Таркибимиздаги бошқа жароҳат олган футболчилар ҳам аста-секин тикланиш жараёнидан ўтмоқда. БААга жўнаб кетишимиздан олдин уларнинг сафимизга қайтиши биз учун муҳим».

«Жаҳон чемпионати баҳсларида муносиб иштирок этишни истаймиз. Терма жамоамиз олдига юқори мақсадлар қўйилган. Биз ҳам ўз навбатида, қўлимиздан келганча ҳаркат қилиб, барчанинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз», - дейди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  138
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  129
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  87
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: