UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15АҚШдаги "Эл-Классико"да қандай мозайка бўлади?  8 12:41Бугун: "Пахтакор" - "Ал Иттифоқ"  11 12:39Ойбек Юнусовни табриклаймиз!  1 12:32Шквирин "НБУ-Осиё"да  4 12:25Роналду нечта боланинг отаси бўлиш ниятида?  12 12:21Чемпион "Ювентус" vs "қайта тирилаётган" "Милан"  9 11:48“Локомотив” бугун “Бухоро”ни қабул қилади  13 11:48ЖЧ–2018 саралаши. Валентин Коваленко Саудия Арабистони – Япония учрашувини бошқаради   4 11:14Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. Бугун ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади  1 10:57Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. Сўнгги ярим финалчи Қатар чемпиони + ФОТО  0 10:40Неймар - Коутиньо эртаги давом этади, ёхуд масалага Ракитич ҳам аралашди  20 10:36Спорт. Жанжаллар сабаб AIBA офисини ёпиб қўйишди, бугун Истомин ярим финал йўлланмаси учун кортга чиқади  0 10:25Куман Рунига сардорлик боғичини бермаслигини айтди  4 10:12“Сўғдиёна” 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  9 10:05Алвеш Неймар борасида твиттерда чиқиш қилди  8

23 авг 16:53
Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: «Бартараф этадиган камчиликларимиз йўқ эмас»

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари олдидан таркиб оптимал кўринишда бўлишига умид билдирди.
23 август куни Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини якунлади. Мазкур йиғин давомида Нуралиев шогирдлари Эрон ўсмирлар терма жамоасига қарши учта назорат учрашувини ўктазганидан хабарингиз бор. Эронга қарши ўтказилган уч учрашувнинг иккитасида ғалаба қозонилган бўлса, бир учрашув Эрон ўсмирларининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев Тошкентдаги йиғин терма жамоа ўйинидаги бир қатор камчиликларни бартараф этиш учун ёрдам беришини таъкидлади.

«Эронга қарши дастлабки икки ўйинда ғалаба қозондик. Шунга қарамай, мазкур ўйинларда таркибимиз оптимал кўринишда эмас эди. Асосий таркибнинг 5 нафар футболчиси жароҳати туфайли Тошкентдаги йиғинда сафимизда бўлмади. Бу эса, бизга ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатиш учун имкон бермади. БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати баҳслари олдидан жароҳат олган футболчилар тузалиб, сафга қайтишларига ва жисмоний ҳолатини яхшилаб олишларига умид қиламан», - дейди Нуралиев.

«Эрон ўсмирларига қарши сўнгги ўйинимизда заҳира футболчиларимизни майдонда синаб кўрдик», дея қўшимча қилди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи. Натижада, Эронга сўнгги ўйинда 0:1 ҳисобида ютқаздик. Шуни ҳам унутмаслик керакки, ўртоқлик ўйинларидаги натижа унчалик катта аҳамиятга эга эмас. Бундай учрашувлар терма жамоа ўйинида кўзга ташланган бир қатор камчиликларни бартараф этишга хизмат қилади».

«Жаҳон чемпионати баҳсларида кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Мундиалда фақат дунёнинг энг кучли терма жамоаларигина иштирок этади. Шу боисдан, терма жамоамиз учун рақиб танламаган бўлар эдим. Шунчаки, қуръа натижаларини кутишимиз ва ўз тайёргарлигимизни давом эттиришимиз лозим», - дейди Нуралиев.

Маълумот ўрнида, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари финал босқичига қуръа ташлаш маросими 26 август куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади. Қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ҳамда терма жамоа сардори Отабек Шукуров иштирок этадилар.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" "Нефтчи"ни мағлуб этиб ярим финалга чиқди Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" "Нефтчи"ни мағлуб этиб ярим финалга чиқди
Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги "Бунёдкор" -...  108
Уч "галактикос" бир расмда. Улардан қайси бири буюкроқ? ФОТО Уч "галактикос" бир расмда. Улардан қайси бири буюкроқ? ФОТО
Мадриднинг "Реал" клуби АҚШ турнеси доирасида Лос-Анжелесда ...  71
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: