Диего Симеоне: "Бир кун келиб "Интер" мураббийи бўлишимни доимо айтганман"

Aslanov Jasurbek
11 сен 2018, 16:13
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоненинг таъкидлашича, у "Интер"ни бошқармоқчи.

"Италиялик журналистлар доимо шу саволни беришади. Бир кун келиб "Интер" мураббийи бўлишимни доимо айтганман. Аммо ҳозир уларда мураббий бор ва у яхши ишламоқда. "Атлетико"да бахтлиман.

Бу бир кун келиб содир бўлади. "Атлетико" билан шартномам якунланишига анча бор. Икки йил" - дейди Симеоне.

Симеоне 1997-1999 йилларда "Интер" шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›