Диего Коста фаолиятини "Бешиктош"да давом эттиради

Alisher
18 июн 2021, 10:23
Ҳужумчи Диего Коста "Бешиктош" таркибига қўшилади.

Клуб ва форвард ўртасида келишувга эришилган.

Олдинроқ, ўйинчига "Палмейрас", "Бока Хуниорс", "Сан-Паулу", шунингдек Англия ва Саудия Арабистони клубларининг қизиқиши айтилган эди.

32 ёшли испаниялик футболчи январда "Атлетико" билан шартномасини бекор қилганди ва ҳалигача эркин агент мақомида юрибди. У Мадрид клубида 2018 йилдан бери ўйнаганди.

Коста 2020/21 йилги мавсум 7та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS