Ди Мария "Юве"даги дебютида гол урди, кейинги ўйинлар "Барселона" ва "Реал"га қарши бўлади

Оқил Абдубарноев
17 июл 2022, 22:50
"Ювентус"нинг янги аъзоси Анхель Ди Мария Турин клуби сафидаги илк учрашувда гол урди.

34 ёшли аргентиналик футболчи Д серия вакили "Пинероло"га қарши ўртоқлик учрашувида рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Мазкур баҳсда туринликлар 9:0 ҳисобида зафар қучди. Ҳужумчи Мойзе Кин томонидан хет-трик қайд этилди.

21 июль куни "Ювентус" аъзолари АҚШга учиб кетади. Массимилиано Аллегри шогирдлари 26 июль куни Далласда “Барселона”га, 30 июль куни эса Лос-Анжелесда “Реал”га қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: juventus.com