

"Барча фикрларимиз фақатгина шу учрашув ҳақида, бироқ унгача "Болонья"га қарши ўйнашимиз керак. Бу учрашув кучли учлик учун курашда жуда муҳим. Натижани қўлга киритиш ва ишончни сақлаб қолиш керак.
Мессини қандай тўхтатиш мумкин? Биз фақатгина бир футболчи ҳақида ўйламаслигимиз керак. "Барселона"ни тўхтатиш зарур. Албатта, Леога алоҳида эътибор берилади.
"Барселона"ни ҳурмат қиламиз, бироқ улардан қўрқмаслигимиз керак", - деди мураббий.
"Барселона" – "Рома" учрашуви 4 апрель куни ўтказилади.



