

"RMC Sport" хабарига кўра, клуб уни Неймарни қайтариб олиш йўлида ишлатиши мумкин эди. Бироқ футболчи бунга рози бўлмаяпти. Олдинроқ унинг агенти ҳам ушбу хабарни тасдиқлаганди.
"Барселона" эса яқин вақтларда Неймар трансферини эълон қилишни режалаштиряпти.
Дембеле 2017 йилнинг августида 125 миллион евро эвазига “Боруссия”дан “Барселона”га келиб қўшилганди. Шу вақт оралиғида у “Барса” таркибида 65 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди. 22 ёшли ярим ҳимоячининг шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади.



